Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жасур Абдураимов: «Бу таркибни мен йиғмадим. Биринчи давра якунига қадар бор футболчилар билан ўйнаймиз»

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди (2:1). Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.
 
— "Пахтакор 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари бўлди. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди, дея оламан, – деди Жасур Абдураимов учрашув ҳақидаги дастлабки хулосасида.

— Яқинда мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Янги мураббийларни ўзингиз таклиф қилдингизми ёки клуб раҳбарияти?
— Бош мураббий доим янги жамоага ўзининг ёрдамчилари билан келади. Ҳамма жойда шундай. Уларни ўзим таклиф қилдим.

— Зоҳид Абдуллаевнинг алмаштирилиши қай даражада тўғри бўлди?
— Унинг ёшини биласизми? Зохид Абдуллаев 37 ёшда. У чарчади. Иван Нагаевга ишонч билдирдик. Балки иккита ҳужумчи билан ўйнашимиз керакдир. Бунинг устида машғулотларда ишлаймиз. Ҳужумчиларнинг иккиси ҳам тезкор. Нагаев эса жароҳатдан сўнг ҳали ўзининг тўлиқ спорт формасини тиклаб улгурмаган.

— Қанотларда тезкор футболчилар бўлиши керак. Бугун қанотларда ўйнаган футболчиларга тезкорлик етишмади...
— Бу таркибни мен йиғмаганман. Қўл остимдаги бор футболчилар билан давра охиригача ўйнаймиз. Барча футболчилар ҳаракат қилмоқда. "Пахтакор"да маҳоратли ижрочилар бор. Шунча йил бу клубда ўзим ишладим. Уларни яхши биламан. Қайсидир вазиятда омад етишмади. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Менимча, "Пахтакор" ва "Металлург"да вазиятлар тенг бўлди.

— Ўйин давомида ҳакамга нисбатан эътирозларингиз кўп бўлди...
— Футбол – ҳиссиётли ўйин. Ҳар қандай мураббий ўйингача меҳнат қилади. Оддий мисол, биринчи голни қаранг. Мен назоратчи эмасман. Мураббийман, вазифам – футболчиларни шуғуллантириш. Европага ўхшаб ҳужумкор ўйинни йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма хато қилади. 50 га 50 вазиятларда адашса, майли. Нимага бизда футбол йўқ?  Сал итариб юборса, жарима зарбаси белгиланмоқда, озгина нарсага ҳам ўйинни тўхтатмоқда. Ҳакамларга назоратчилар қараши керак. Футбол шахмат эмас, "контактли" ўйин.

Киритилди: 02.04.2021 23:06. Ўқилди: 3833 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

11.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Олимпик
1-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.