Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Виктор Жалилов: «Бугунги ўйин дурангга мос эди»

"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтаради.

"Албатта, ўйин кескин кечди. Биз учун ҳам, рақиб учун ҳам. "Пахтакор"нинг таркиби анча шаклланганини барчамиз биламиз. Менимча, бугунги ўйин дурангга мос эди. Аммо мағлубиятга учрадик. Лекин бугун футболчиларимиз жуда яхши ўйин кўрсатишди. Гол ургандан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишмади. Қолган воқеалар ҳақида гапирмайман.

Фарҳод Мираҳматов чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Давронбек Ҳошимов эса ўнгда ўйнайди. Ўнг қанот ҳимоячимиз Хушнуд Авилов жароҳат олди. Ҳужумчилар муаммоси эса фақат бизда эмас, бутун Ўзбекистон футболига тааллуқли. Бугунги кунда ўйин тақдирини ҳал қиладиган саноқли ҳужумчиларга эгамиз. Машғулотларда кимнинг қандай ҳолатда эканлигини кузатамиз, шунга қараб таркиб танлаймиз.

Ҳозир легионер ёки маҳаллий футболчини ажратмоқчи эмасман. У ёшми, ёши ўтиб қолганми, мен учун майдонга тушиб, "Навбаҳор" либосида яхши ўйин кўрсатиши муҳим. Машғулотларда ўзини кўрсатганлар ўйинга қўйилади. Исоқжонов кичик жароҳат олгани сабаб уни алмаштиришга мажбур бўлдим. Хуллас, футболчиларни ажратмоқчи эмасман.

Мағлубиятга учрадикми, демак бизга маҳорат, совуққонлик етишмади. Қайсидир паллада бизга омад етишмади. Ютқаздикми, демак нимадир камлик қилди. Камчиликларни муҳокама қиламиз. Футболчи алмаштириш ўйиннинг боришига қараб амалга оширилади. Шунга кўра, Тасични майдонга туширдик. Игорь Голбаннинг олдинда кўпроқ фойдаси тегишини инобатга олиб, уни олдинга ўтказиб, Путинчанинни орқароққа ўтказдик", — деди Жалилов.

Киритилди: 07.04.2021 21:28. Ўқилди: 14419 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.