Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Навбаҳор» - «Пахтакор» ўйинида тартиббузарликка йўл қўйганларга интизомий жазо қўлланилди

Хабарингиз бор, 7 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган, Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан сўнг, “Навбаҳор” клубининг айрим вакиллари ва баъзи мухлислар ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай, тартибсизликка йўл қўйишди.

9 апрель куни “Навбаҳор” ПФКда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, унда клуб раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ҳамда жамоа мухлислари етакчилари иштирок этишди. Йиғилишда “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини ва ўша учрашувдан сўнг юзага келган ҳолат муҳокама этилди ҳамда клуб раҳбарияти томонидан тартиббузарларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Йиғилиш давомида ”Навбаҳор” ПФК томонидан келгусидаги футбол баҳсларида маданият ва ўзаро ҳурматга амал қилиш, шу каби жиҳатларни жамоа вакиллари ҳамда мухлисларида шакллантириш борасидаги ишларни амалга ошириш талаби қўйилди.

“Навбаҳор” футбол клуби жамоа мухлисларига миннатдорчилик, ҳурмат ва эҳтиром билдирган ҳолда, Наманганда ўтказиладиган футбол ўйинларида барчани ҳамжиҳат бўлишга чорлаб, вилоятимизга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг ташрифларидан фақатгина ижобий таассуротлар қолишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қолади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 10.04.2021 18:11. Ўқилди: 4571 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Қўқон-1912 28 30
11 Андижон 27 29
12 Машъал 28 29
13 Сурхон 27 28
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 27 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.