Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Питер Хюистра: "Ғалаба билан имкониятимизни яхшилаб олишни хоҳлаймиз"

"Эйр Форс" - "Пахтакор" ўйинидан олдин матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Питер Хюистрага ҳимоячи Анзур Исмоилов ҳамроҳлик қилди.

Хюистра: - "Эйр Форс" билан беллашувга яхши ҳозирлик кўряпмиз. Ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Рақибимиз яхши жамоа, юқори савиядаги футболчилари бор. "Шаржа"га қарши улар жуда яхши таассурот қолдиришди. Кейинги босқичга чиқиш учун эртанги баҳсда ғалаба имкониятимизни яхшилайди.

Икки йил олдин "Эйр Форс" билан плей-офф босқичида ўйнагандик. Бу жамоа сафида баъзи ўзгаришлар бўлган. Жамоада қолган футболчилари ҳам бор. Ўшанда бир учрашувдан иборат тўқнашув эди. Бор кучни ўша ўйинга ташлаш мумкин эди. Ҳозир эса бошқача ҳолат. Гуруҳда жами олти беллашув ўйналади.

Захирадан туширилган футболчиларнинг фойдали ўйнагани жуда яхши. Бизда баҳсни ўзгартириш учун имконият бўлиши қувонарли. Тошкентдаги салқинроқ ҳаводан кейин бу ерда иссиқ ҳавода футбол ўйнаяпмиз. Бундай шароитда беш алмаштириш имкониятига эга бўлиш ёқимли. Қайси футболчилар бошланғич таркибда тушишини кейинроқ ҳал қиламан.

Исмоилов: Биз ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Эртага ўзимиз хоҳлагандек ҳужумкор футбол кўрсатиб, ғалабага эришишни истаймиз. Рақиб кучли, уларни ҳурмат қиламиз. Аммо йигитлар билан ютуқ орқали имкониятимизни яхшилаб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.

Мусобақада кўплаб ўйинлар ўтказганман. Навбатдаги ўйинлар учун жамоавий бирдам бўлиб, машғулотларда тер тўкишда давом этиб, жипслашган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак. Ўзимизга ишониб, бир-биримизни қўллаб қувватлашимиз зарур.

Киритилди: 16.04.2021 20:12. Ўқилди: 4196 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.