Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёш авлод улғайишини кутамиз

Халқаро миқёсдаги турнирларда тўйиб-тў­йиб ўйнаш - барча клубларга насиб этавермайдиган жараён. Турли муддатларда «уй-сафар» тизимида ўтказиладиган учрашувларда энди «иштаҳа» очилган паллада вақт тугаб қолади. Қолаверса, «уй-сафар» тизими жамоаларнинг ҳақиқий потенциалини кўрсатиб беролмайди, барибир. Шу маънода айтсак, ОЧЛ гуруҳ босқичининг ихчам турнир кўринишида ташкиллаштирилгани айни муддао бўлди. Вақт ва рекламалар туфайли қайсидир сериални бир ўтиришда томоша қиладиган кишилар ҳаётда кўп учрайди. Футбол мухлислари учун ОЧЛ гуруҳ босқичи шундай қулайлик яратди. Улар Осиё чемпионатини томоша қилаётгандек сезишмоқда ўзларини. Бу каби мажбурий қулайлик учун ОФКга раҳмат. Коронавирусга эмас, албатта. Гоҳо шу каби мажбуриятлар ортида қандайдир ҳикмат яширинган бўладики, биз буни билмаймиз. Фақат фурсат ўтиши билан кўп жиҳатлар кўзга ташланиб, хулоса чиқариш имкони туғилади.

Мана, «Пахтакор» ва АГМК араб-форс-тожик жамоалари билан қандай рақобатлашаётганини кўряпмиз. Хулоса чиқариш учун шунинг ўзи етарли, бизнингча. Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Хитойнинг гранд клубларига қарши бу даража билан ўйнамаган маъқул. Ҳозирги ҳолат футболчиларнинг ўсиши ва тажриба орттириши учун кифоя. Дастлабки катта хулоса шуки, футболимизда масъулиятни ўз зиммасига оладиган, яъни шахс даражасидаги футболчилар чиқиши камёб ҳодисага айланиб улгурибди. «Пахтакор» мисолида олиб қарасак, Сардор Рашидов вақти ўтганини билдириб қўймоқда. Шу турнирда лидерлик намойиш этиши кутилган Азиз Турғунбоев ва Шароф Муҳиддинов ўз имкониятлари даражасида тўп суришмаяпти. Тўғри, ҳар икки футболчи жамоага ҳали киришиб кетмагандир. Лекин бу жараён уларни оқламайди асло. Ҳаммаси ижрочининг ўзига боғлиқ. Машаққатларни енгиб, ўз имкониятларини кўрсата билиш учун ОЧЛ гуруҳ босқичи - тақдир туҳфаси. Шундай вазият бошқа бўладими ёки йўқ -  буни ҳеч ким билмайди.  Шароф ва Азиз биргаликда майдонга тушиб, тандем ҳосил қилишса, барчасини Питер Хюистрага исботлашса, «Пахтакор»нинг ҳам «кетмони учиши» аниқ. Афсуски, бунинг учун ҳар икки истеъдодли футболчида ташаббус ва етакчиликка интилиш иштиёқи етишмаяпти. Ҳа, етакчига айланиш осон эмас. Футболимизни яқин тарихида Одил Аҳмедов етакчи бўлиш ва ўзини тан олдириш учун қандай курашганини бир эслайлик. Ҳар қайси жамоада ҳам янги футболчини қўллаб-қувватлашга амалда кафолат йўқ. Катта мақсадга кучли ирода орқали эришилади. Суперлигада тўп суриш нисбатан осон. ОЧЛ гуруҳ босқичи - ҳақиқий синов майдони.

Анзур Исмоилов ва Егор Кримец ҳақида гапириш ноўрин. Уларнинг бори - шу. Ҳар иккиси гоҳо шундай хатоларга йўл қўядики, нима дейишни ҳам билмай қолади киши ажабланганидан. Шунинг учун охирги турда «Пахтакор» Анзур Исмоилов ва Егор Кримец, Фаррух Сайфиев ва Шерзод Аъзамов, Драган Черан ва Эрен Дердийоксиз майдонга тушса, яна бир бор ёшларнинг имкониятларию, шижоатини кўрардик аёвсиз рақобатда. Шу ёшлар - терма жамоамиз келажаги. Натижадан қатъий назар, уларнинг майдонга тушишлари футболимиз учун фойдалироқдир.

Тан олиш керак, юқори меъёрлар билан қаралса, футболимизнинг аҳволи анчайин ғарибона. Албатта, савия маъносида. Иккинчи томондан, ёш авлоднинг шашти баланд. Улардаги шижоат сабаб мухлислар мағлубиятлардан ортиқча азият чекишмаяпти. Ҳозирча шу авлод улғайишини кутишга мажбурмиз...

Муҳаммад ВАЛИ

Киритилди: 29.04.2021 09:09. Ўқилди: 3676 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.