Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Драган Черан: "Голлар ҳақида ўйламагандим, бу ўз-ўзидан рўй берди"

"Пахтакор"нинг охирги икки мавсумдаги тўпурарига айланган Драган Черан "Қўқон-1912" билан ўйиндан олдин Геннадий Красницкий клубига аъзолик нишонини қабул қилди. Бу нишон Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, Осиё клублар мусобақаларида 100та гол урган футболчига топшириб келинади. Шу муносабат билан Драган ушбу соврин ва юртимиздаги фаолияти хусусида саволларга жавоб берди.

100тадан ортиқ гол уриб, Геннадий Красницкий клубига аъзо бўлдингиз. Бу билан сизни табриклаймиз.
- Бундан жуда хурсандман. Ўзбекистондаги фаолиятимда юзтадан ортиқ гол урган ҳолда катта футболчилар қаторига қўшилдим. Уларнинг қаторида эканимдан бахтиёрман. Ўз навбатида бу яна ва яна голлар уришим учун иштиёқ беради.

Ўзбекистонга келишдан аввал фаолиятингиз шунчалик муваффақиятли чиқиши ҳақида ўйлар бўлганми?
- Бу ерга келганимда голлар тўғрисида ўйламагандим. Бу ўз-ўзидан рўй берди. Чунки жуда яхши савияли клубларда ўйнадим. Ўйлашимча, Ўзбекистондаги энг кучли икки жамоа сафида тўп тепдим.

Ўтган йили жамоада ижрочилар маҳорати юқори эди. Бу йил олдинда кўпроқ ёшлар билан ўйнаяпсиз. Бу қандай кечмоқда?
- "Пахтакор"нинг таркиби ўтган йилга нисбатан кескин ўзгарган. Ёш, куч ва иштиёққа тўла ёш футболчилар сафимизда бор. Улар туфайли биз ҳамон яхши ўйнаяпмиз ва бу йўлдан юришни давом эттиришни истаймиз.

Киритилди: 14.05.2021 21:00. Ўқилди: 3677 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.