Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор»га қарзларни қоплаш учун 22 миллиард сўм пул ажратилди

Тошкент шаҳар ҳокими – "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоа аъзолари ва мураббийлари билан клубнинг Қибрайда жойлашган машғулотлар базасида учрашув ўтказди.

Унда клуб ва жамоа олдида турган муаммолар, уларнинг ечимлари, "Пахтакор" келажак фаолияти муҳокама этилди.

Клуб олдида турган молиявий мажбуриятлар шу кунларда ижобий ҳал этилди. Ҳомийлар томонидан ажратилган 22 миллиард сўм пул маблағлари ҳисобидан шу кунгача йиғилиб қолган футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг маошларидан бўлган қарздорликлар бартараф этилди.  

Бундан буён "Пахтакор" футбол клуби фаолияти ва молиявий ҳисоботлари шаффофлик, очиқлик тизимида йўлга қўйилиши тўғрисида Жаҳонгир Ортиқхўжаев алоҳида таъкидлади.

Футболчилар ишлаб топадиган маблағлар, мукофот пуллари ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади. Бу эса айни пайтда катта футбол арафасида турган ёшларда профессионал футболчи бўлиш иштиёқининг ўсишида, клуб аъзолари ўртасида эса соғлом рақобат юзага келишида ижобий аҳамият касб этади.

Ўсиб келаётган ёш авлодга шароитларни яхшилаш, иқтидорли футболчиларни танлаб олишга эътибор қаратилиши, уларга бунда имкониятлар яратиб берилиши таъкидланди. Ёшларни футбол билан шуғулланиш ва профессионал футболчи бўлишга қизиқишини ошириш, клубнинг тўлиқ узвий тизимда ишлашини таъминлаш учун ривожлантириш қуйи бўғинлардан бошланиши алоҳида таъкидланди.

Бу ўзгаришлар нафақат “Пахтакор”нинг, балки бутун ўзбек футболининг ривожланишига туртки бўлиши тўғрисида фикрлар билдирилди. “Пахтакор” бош мураббийи голландиялик Питер Хюйстра ҳам клубда бошланаётган туб ўзгаришлар, йўлга қўйилажак шаффоф тизим ҳар қандай жаҳон миқёсидаги футбол клубининг асосий мезони эканини таъкидлади.

Киритилди: 18.06.2021 06:20. Ўқилди: 6441 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.