Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Питер Хюистра: «Иккинчи даврада бошқачароқ ўйин кўрсатишимиз керак. Бунга имкониятларимиз етарлича»

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдириб ўтди.

— 4-5 ҳафталик танаффусдан кейин "Бунёдкор"га қарши қийин ўйин ўтказдик. Шу боисдан биз тўлиқ ритмга тушиб ололмадик. Биринчи бўлимнинг бошида ўйинимиз унчалик қовушмади. Кейинчалик ташаббусни қўлимизга олдик ва керакли пайтда гол уриб олдик. Иккинчи бўлимда ҳам ўйин ўхшамади. "Бунёдкор"да ҳам вазиятлар бўлди. Уларга ҳам имконият тақдим қилдик. Гол ўтказганимизда эса ВАР бизга ёрдамга келди. Шу пайтда омад келди дея оламан. Иккинчи даврада бошқачароқ ўйин кўрсатишимиз керак. Бунга имкониятларимиз етарлича. Таркибга янги футболчилар олиб келинди. Шу боисдан ўйинни яхшилаш борасида ишлаймиз.

— Боян Матич ҳақида гапирсангиз. Бизда у борасида бирор тасаввуримиз йўқ.
— У пайшанба куни жамоамизга келиб қўшилди. Атиги 2 машғулотимизда иштирок этди. Унинг жисмоний ҳолати қандай эканлигини билмасдим ва шу боисдан унга жисмоний юкламалар берганим йўқ. Боянни 20 дақиқа қолганида майдонга туширдим ва унга ўйин тактикасини, жамоанинг услубини кўриб, ўрганиб олишини айтдим. У билан декабрь ойига қадар шартномамиз бор. Навбатдаги ўйинларда унга имконият тақдим қилинади ва Боян бутун Ўзбекистонга ўзининг қандай футболчи эканлигини кўрсатади. Матич умуман олганда яхши футболчи.

— Владимир Козакнинг "Пахтакор"га қайтишини сиз истадингизми ёки раҳбарият?
— Иброҳимҳалил Йўлдошев "Пахтакор"дан кетиши аниқ бўлиб турибди. Шу сабабли унинг ўрнига бошқа футболчи излаётгандик ва айнан Козак вариантида тўхталдик. У узоқ йиллар давомида шу ерда ўйнаган. Бизнинг ўйин услубимизни яхши билади. Қарорни эса раҳбарият билан бирга чиқардик. Тез орада Козак ҳам жамоага киришиб кета олади.

— Марлен Чобанов биринчи марта тўлиқ таймни ўтказди. У Егор Кримецнинг ўрнини боса оладими?
— Чобанов яхши футболчи. Анзур, Шерзод ва Егор айни дамда Ўзбекистоннинг энг кучли ҳимоячиларидан бўлиб турибди. Чобанов ҳали ёш ва уларнинг даражасига ета олиши мумкин. Чунки у машғулотларда доимо ўзи устида ишлайди, машғулотлар тугаганидан кейин эса майдонда қолиб, яна шуғулланишда давом этади. Бу менга ёқади. Бу эса келажакка умид билан қарашга замин яратади. Агарда шу зайилда давом этса, у энг яхши ҳимоячилардан бири бўла олади.

Киритилди: 01.08.2021 19:15. Ўқилди: 2125 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.