Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳамиджон Актамов: «Менимча, «Пахтакор» чемпион эканлиги аниқ бўлиб улгурди»

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф" — "Қизилқум" (2:1) ўйинидан кейин навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади. Яхши ўйнадик. Биринчи таймда йўқ жойдан, 2 та стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. "Насаф" жамоасига 22 сентябрь кунги ўйинда омад тилайман. Жамоанинг келажаги бор. Ҳали улар яхши натижа кўрсатади. Ўзимиз ҳам камчиликларимиз устида ишлаб, керакли очколарни йиғишга ҳаракат қиламиз.

— Жамоанинг ўз олдига қўйган мақсади нима? Чемпионликми ёки совринли ўринлар учун курашишми?
— Менимча, энди чемпион "Пахтакор" эканлиги аниқ бўлиб улгурди.

— Ватсадзе 35 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ўрнига Жамшид Ҳасановни майдонга туширдингиз. Кейин ўз навбатида, Ҳасанов яна алмаштирилди. Ўйинидан қониқмадингизми?
— Энди бу бизни ишимизда, нима ҳам дейман? Тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Ватсадзега эътирозимиз йўқ. Ўзгаришлар ўз самарасини берди, ўйинимиз ўзгариб, гол урдик.

— "Қизилқум"нинг иккинчи даврадаги натижалари қониқарсиз. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
— Сабаби кўп футболчиларимиз касал бўлиб қолишди. Бир ой ичида даволаниб чиқишди ва бир ойда қайта касалланганлар ҳам бўлди. Соғлиқ муҳим, шу боисдан кўп нарса талаб қилолмаймиз. Бундан кейин яхши ўйин кўрсатишга интиламиз.

Киритилди: 17.09.2021 06:53. Ўқилди: 2043 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.