Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Улуғбек Бақоев: «Ўйин руҳий томондан жуда асабий ўтди»

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Пахтакор» (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи галда «Пахтакор»ни чемпионлик билан табриклайман. Ўйиндан олдин футболда бўлгани каби чемпионлик йўлакчаси орқали табрикладик. Чемпион билан оддий ўйин бўлгани йўқ. Ўйин руҳий томондан жуда асабий ўтди, десам муболаға бўлмайди. Нимадир ўхшади ёки ўхшамади. Йигитлар ҳам асабийлашишди, ҳам ҳаяжонланишди. Стандарт вазиятдан тўп киритдик. Тўп ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Футболчиларга иштиёқ ва хоҳиш учун раҳмат айтаман. Мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Чемпионат давом этади. Олдинда 3 та учрашув қолган. Тақвим эса оғир", – дейди Улуғбек Бақоев.

— Охирги икки йилда Шаҳбоз Жўрабековнинг ўйини анча ўсди. Уни кўпроқ олдинги чизиқда ўйнатяпсиз. Аслида вазифаси қандай?
— У жуда тарбияли футболчи ва яхши инсон. Майдонда ва унинг ташқарисида интизомга риоя қилади. Ҳар бир футболчининг олдидан маълум бир тўсиқлар бўлади. Мана шу тўсиқдан ўтиб олса, топ-футболчига айланади. Агар енгиб ўтолмаса, ўртамиёна бўлиб қолаверади. У иложи борича болалар футболидан воз кечиб, барқарор ўйнаши керак. Ўйинини таҳлил қилар эканмиз, бир таймда жуда яхши ўйнаши мумкин. Нима қилиш керак бўлса, аъло даражада қилади. Танаффусда қўлидан нима келса, шуни эмас, янада яхшироқ ўйнаши кераклигини айтдим. Шаҳбозни гол ургани билан табриклаб қоламан. Уни порлоқ келажак кутмоқда. Айтганимдек, бунинг учун тўсиқларни бартараф этмоғи даркор. Эрон ёки Жанубий Корея чемпионати даражасидаги футболчи, деб ўйлайман.

— «Сўғдиёна» бу йил «Пахтакор»га мағлуб бўлмаган ва икки учрашувда 4 очко олган ягона жамоа бўлиб турибди. Шахсан ўзингиз «Сўғдиёна»ни Суперлигадаги энг кучли жамоа, деб ҳисоблайсизми?
— Нечта ўйинда ютганимиз ёки ютқазганимиз муҳим фактор ҳисобланмайди. Медаллар учун курашаётганимизда, барча футболчилар, раҳбарият, ошпаз ва бошқа ходимларнинг хизмати катта бўлмоқда. Биринчи ўринда эса албатта, футболчилар майдонда тер тўкмоқда. Улар ўйнаса, мухлислар стадионга келади, тўп тепишмаса, йўқ.

— Мавсум давомида «Пахтакор» чемпионлик учун курашда қайси жиҳатдан устунлик қилди?
— Уларнинг ҳар бир позициясида топ-футболчилар йиғилган. Сенда чемпионлик вазифаси бўлса, миянгда ҳам шу нарса айланади. Қайсидир маънода майдонга жуда катта ишонч билан чиқишади. Чунки улар чемпион. «Пахтакор»га кейинги мавсум ОЧЛда муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламан. Ўзбекистон номидан иштирок этишади. Албатта, мухлислик қиламиз. Биз ҳар доим рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз. Бугун тартибли ўйнадик.

Киритилди: 24.10.2021 23:33. Ўқилди: 1701 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.