Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Луи ван Галнинг грузиялик шогирди — Шота Арвеладзе

Хабарингиз бор, Тошкентнинг «Пахтакор» клубини 2017-2020 йилларда Шота Арвеладзе бош мураббий сифатида бошқарган ва жамоа билан кўплаб совринларни қўлга киритганди. Ушбу мутахассис яқинда Россиянинг «Краснодар» клубида иш бошлаш имкониятига эга бўлди. Аввалроқ краснодарликлар Виктор Гончаренко истеъфосидан кейин бўшаб қолган лавозимга айнан грузиялик мутахассис номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу муносабат билан «Спорт-Экспресс» сайти Шота Юстиновичнинг футболчилик ва мураббийлик фаолиятига назар ташлашга қарор қилди.


Футболчилик фаолияти

Жорий йилнинг 22 февралида 49 ёшни қарши оладиган Шота Арвеладзе Грузия-нинг мустақилликка эришганидан кейинги тарихида «Милан»да ажойиб ўйинлар намойиш этган ва икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан Каха Каладзе ҳамда Гиорги Кинкладзе билан бирга энг ёрқин фаолият юритган ҳамда муваффақият қозонган футболчилардан бири саналади.

Шота Амстердамнинг «Аякс» клубида тўрт мавсум (72та гол урган), кейин эса Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» жамоасида тўрт йил (57та гол) тўп сурган. Нидерландияда бир марта, Шотландияда эса икки марта чемпионлик унвонини қўлга киритган. Туркияда 1993/1994 йиллар мавсумининг энг яхши футболчиси деб тан олинган. Эътиборлиси, грузиялик ҳужумчи бу номга Истанбул шаҳрининг кучли учлиги жамоалари таркибида эмас, балки оддийгина «Трабзонспор» сафида сазовор бўлди.

Гарчи Арвеладзе жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини 35 ёшда якунлашига тўғри келган бўлса ҳам, унинг ўйинчилик фаолиятида эслашга арзигулик кўплаб воқеликлар юз берган. «Аякс»га қарши ўйинларни эслайман. Арвеладзе ўшанда ҳужумчи учун но-одатий позицияни танлаганлиги билан мени ҳайратда қолдирди. У ҳужум ортида ўйнади. Шу боис, ака-ука де Бурлар ва Овермарс ҳужум чизиғида ўзларини кўрсатишди. Ҳақиқатан ҳам, Шотага қарши ўйнаш ёқимли эди», - дея ёзганди Шота тўғрисида россиялик собиқ ҳимоячи Вадим Евсеев «Инстаграм»даги саҳифасида.

Арвеладзе «Аякс» ва «АЗ» клубларида бирга фаолият юритган Луи ван Гални қадрлайди. Қолаверса, машҳур нидерландиялик мураббийни ўз устози деб атайди. «Луи ван Гал билан ишлаганларнинг барчаси сизга бир хил гапни айтади. У менга кўп маротаба ёрдам берди. ОАВда Луи тўғрисида ғалати мақолалар ёзишсада, аслида у жуда яхши инсон. Ҳа, нидерландиялик мутахассиснинг баъзиларга ёқмайдиган қарашлари бор. Балки, унинг бу кўпчиликка ҳам ёқмас. Аммо у қандай бўлса, шундайлигича қолаверади», - деганди Арвеладзе «СЭ» нашрига берган интервьюларининг бирида.

Таъкидлаш жоизки, Луи ван Гал Шота Арвеладзенинг таклифига биноан, унинг хайрлашув ўйинида Тбилисига келиб, жаҳон юлдузларидан ташкил топган термани бошқарганди. Ўша жамоа таркибида россиялик Андрей Канчельскис, нидерландиялик Эдгар Давидс, Франк ва Рональд де Бурлар, даниялик Микаэл ва Брайан Лаудруплар, аргентиналик Клаудио Каниджа, италиялик Дамиано Томмази, нигериялик Тижани Бабангида, туркиялик Орюн Темизканўғли ўйнашганди. Умуман олганда, ўша жаҳон терма жамоаси сафидан Шота Арвеладзе футболчилик фаолияти давомида йўллари кесишган ажойиб футболчилар ўрин олишганди.

Айтиш лозимки, бир пайтлари Арвеладзе ван Гални Москванинг «Спартак»ига юборишига бир баҳя қолганди. Бу 2013 йилда содир бўлганди. Ўшанда бирдан нидерландиялик мутахассиснинг «қизил-оқлар»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Бу ҳақда грузиялик мураббий шундай дейди: «Бир куни Валерий Карпин билан гаплашаётгандим, у Луи ван Гал ҳақида сўради. У билан боғланмоқчи эканлигини айтди. Мен эса ван Галнинг телефон рақамини топишга ёрдам бердим. Кейинчалик нима бўлгани, воқеалар қандай ривожланганини билмайман».


Мураббийлик фаолияти

Шота Арвеладзе мураббийлик фаолиятини бутсаларини михга илганидан кейиноқ, яъни 2008 йилда бошлади. Ўша йили «АЗ»ни бошқараётган Луи ван Гал Арвеладзега ёрдамчи мураббий бўлишни таклиф қилди ва қаҳрамонимиз бунга дарров рози бўлди. Бир йил ўтгач, нидерландиялик мутахассис истеъфога чиқарилди, аммо Шота Юстинович Алкмаар клубида Рональд Куман ва Дик Адвокат билан бирга фаолият юритишда давом этди. Кейин эса Туркияда беш йил давомида «Қайсериспор», «Қосимпошо» ва «Трабзонспор» жамоаларида бош мураббий сифатида фаолият юритди.

Бундан ташқари, қисқа муддат Исроилнинг «Маккаби» (Тель-Авив) клубини ҳам бош­қарди. Кейин эса Тошкентнинг «Пахтакор» клубида 3,5 йил ишлаган Шота Арвеладзе кетма-кет икки мавсум давомида (2019, 2020 йиллар) «шерлар» билан «дубль» қайд этди - Ўзбекистон чемпионлиги ва кубогини қўлга киритди.


Россия ва «Краснодар»

Шота Арвеладзе бундан ўн йил олдин Россия футболида фаолият олиб бориши ҳам мумкин эди. 2010 йили Россия терма жамоасини бошқарган Дик Адвокат уни ёрдамчиликка чақирганди. «У мураббийлар штабидан жой олишимни хоҳлаганди. Адвокат ҳатто бу ҳақда фикримни сўради ва биз у билан мавжуд имкониятни муҳокама қилдик. Лекин ўша давр қандай бўлганлиги ўзингизга маълум... Бу ҳақда ҳаттоки, ўйлашга ҳам қўрқардим, умуман имконсиз иш эди (Россия ва Грузия ўртасидаги қуролли тўқнашувларни назарда тутмоқда - IF изоҳи). Дикка буни тушунтирмоқчи бўлдим, лекин аввалига у ҳеч нарсани англамади, жаҳоннинг кўплаб мураббийлари дарҳол бу таклифга рози бўлишларини айтди. Лекин унга рад жавобини беришимга тўғри келганди», - дейди грузиялик мутахассис.

Арвеладзенинг сўзларига кўра, у 2013 йилдаёқ «Краснодар»ни бошқариш имкониятига эга бўлган. Бу ҳақда Шота Юстинович шундай дейди: «Албатта, ўшанда клуб раҳбариятидан расмий таклиф олдим, деб айтолмайман. Шунчаки, телефонда суҳбатлашдик. Россия терма жамоаси билан боғлиқ вазиятда ҳаммаси аниқ эди - қарорни Адвокат қабул қиларди. «Краснодар»дан эса клуб президенти эмас, бошқа шахс қўнғироқ қилиб, режаларим ҳақида сўради (ўшанда Арвеладзе «Қосимпошо» жамоасида фаолият юритарди - IF)».

Шота Арвеладзенинг Россия жанубидаги фаолияти яна кейинроққа чўзиладиган кўринади. Чунки «Краснодар» бош мураббий лавозимига Даниэль Фаркени тайинлади.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Киритилди: 23.01.2022 17:00. Ўқилди: 1966 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 25 43
4 Навбаҳор 25 42
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 25 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 25 21
14 Металлург 25 20

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.