Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ПФЛ 2021 йилда қанча маблағ ишлаб топгани маълум қилинди

 

Ташкилот фаолиятининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида профессионал футбол мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, футбол клубларининг спорт ҳамда ташкилий-бошқарув фаолиятини мувофиқлаштириш ҳисобланади.

2020 йилнинг май ойида ЎФА президенти тақдимига биноан ташкилот раҳбариятида ўзгариш юз берди. Шундан сўнг унинг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, мусобақалар ўтказилишини такомиллаштириш, ҳамкорлар ва ҳомийлар билан ишлаш тизимини яхшилаш каби масалалар асосий планга чиқди.

Бунинг самараси ўлароқ 2021 йилга келиб мусобақа иштирокчилари учун қатнашчилик бадаллари миқдори тарихда илк бор 40-50 фоизгача камайтирилди. Қўшимчасига, аёллар ва футзал жамоалари илк бор бадал тўлашдан тўлиқ озод қилинди.

ЎзПФЛ дастлаб ташкил этилган йилларда ўз ҳаражатларини тўлиқ клублардан олинадиган бадал пуллари эвазига қоплаб келган. Бугунга келиб ташкилот ўз ҳаражатларининг қарийб 55 фоизини ўзи ишлаб топади. Жумладан, 2021 йилги мавсумда ЎзПФЛ Coca Cola , Apex Insurance ва бошқа компаниялари билан ҳамкорлик орқали 9 миллиард 280 миллион сўм ишлаб топди.

Бугунга келиб Суперлига ҳамда Про лига мусобақаси спортга ихтисослашган икки телеканал: “Спорт” ҳамда “УзРепорт” орқали трансляция қилинади. Шунингдек, бу мусобақалар қаторида аёллар чемпионати, Биринчи лига каби мусобақалар Eleven Sports орқали онлайн трансляция қилиниши натижасида ЎзПФЛ 2021 йилнинг ўзида қарийб 36 минг эвро ишлаб топган.

Ташкилот қатъий принциплари орқали профессионал футбол клублари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқди ҳамда Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш талабларини бажариш бўйича 2021 йилда Япония ҳамда Жанубий Кореядан кейин қитъанинг учинчи рақамли мамлакатига айланди. Тарихда илк бор Про лига клублари ҳам лицензиялаш жараёнига жалб қилинди. Илк бор Ўзбекистоннинг икки аёллар жамоаси ОФК лицензиясини қўлга киритди. Шу кунгача асосан 4-5 клуб халқаро лицензияни қўлга киритган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 12 тага этди. 2022 йилда ЎзПФЛ мазкур рақамни 16 тага олиб чиқиш устида иш олиб боряпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ–6181-сон “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 5-бандига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши, унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилиши белгиланган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти асосида тақдим этилган маълумотларга кўра баҳолаш ишлари амалга оширилди. Унга кўра, 2021 йил бўйича “Энг шаффоф нодавлат нотижорат ташкилотлари топ-20” рўйхатига Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳам киритилди.

Қайд этиш керак, “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 7.7-бандида ЎзПФЛ ўз аъзоларига ҳаражатлар юзасидан молиявий ҳисобот тақдим этиши белгиланган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4 февраль куни 2021 йилда амалга оширилган ишлар, келиб тушган маблағлар ва фаолият билан боғлиқ ҳаражатлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш учун матбуот анжумани ўтказди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бундан кейин ҳам ўз фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича ишларни давом эттиради.

Киритилди: 04.02.2022 10:39. Ўқилди: 2891 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 25 43
4 Навбаҳор 25 42
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 25 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 25 21
14 Металлург 25 20

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.