ОЧЛ. Икки марта ҳисобда олдинда борган «Пахтакор»ни «Дуҳайл»нинг бир футболчиси мағлуб этди
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида "Пахтакор" Қатарнинг "Дуҳайл" клуби билан тўқнаш келиб, нафақат ғалабани қўлдан чиқарди, балки мағлубиятга ҳам учради.
Биринчи бўлим сўнгида Рашидовнинг чиройли узатмасидан кейин Шаркич бош билан зарба бериб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Сардор дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ваҳоланки Рашидовда бўш жойга очилган Эркинов узатма бериш имконияти ҳам бор эди.
Шундан сўнг қатарликлар сафида Эдмилсон ишга тушди. У олис масофадан етказилган узатмани ўзига бўйсундирди ва бирга-бир вазиятда Суюновни доғда қолдириб, ҳисобни тенглаштирди.
"Пахтакор" бу ҳужумга тезда жавоб қайтарди. Алижоновнинг ўнг қанотдан берган пасини Собирхўжаев ажойиб зарба билган голга айлантирди. Шундан сўнг Ҳожимат Эркинов яккама-якка вазиятда дарвозабони ишғол эта олмади.
Орадан икки дақиқа ўтиб яна ўша Эдмилсон олис масофадан идеал зарба орқали ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида бразилиялик футболчининг ўзи бир ҳимоячимизни алдаб ўтиб, Суюнов учун қайтариб бўлмас зарба билан "Дуҳайл"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. Хет-трик.
"Дуҳайл" ўз очколарини 6тага етказган бўлса, "Пахтакор" 3 очко билан сўнгги поғонада қолди. 18 апрель куни ушбу жамоалар яна ўзаро тўқнаш келишади.
Осиё чемпионлар лигаси, "D" гуруҳи, 3-тур
"ДУҲАЙЛ" - "ПАХТАКОР" - 3:2 (1:0)
Голлар: Эдмилсон (66, 71, 83) — Шаркич (44), Собирхўжаев (69)
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Ларин, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Рашидов, Черан, Эркинов, Шаркич.
Захира: Қувватов, Алибоев, Турғунбоев, Холматов, Ёқубов, Асқаров, Эргашбоев, Файзуллаев, Мираҳмадов, Азмиддинов.
"Духайл": Салоҳ Закария, Муҳаммад Аълаалдин, Альдейвейрельд, Бассам Рави, Султон Брейк, Карим Будиаф, Ассим Мадибо, Абдуллоҳ Ал Аҳрақ, Эдмилсон, Алмоаз Али, Олунга.
Захира: Шеҳаб Эллези, Муҳаммад Муса, Исмоил Муҳаммад, Луиз Мартин, Муҳаммад Ҳолид, Абдулраҳмон Муҳаммад, Нам Тай Хи, Али Афиф, Муборак Шаҳан, Рашид Абдулла.
Ҳакамлар: Ким Дай Ёнг, Пак Кюн Ёнг, Банг Ги Ёл, Ким Хи Гон (Корея).
Назоратчи: Муҳаммад Жума (БАА).
Комиссар: Минду Доржи (Бутан).