Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбек клубларининг 6 "олтин" лигеонерлари

  Ҳозирги кун Осиё футболида яхшироқ натижа қайд этиш учун кучли лигеонерлар жуда зарур. Араб жамоалари ёки Хитой клубларининг асосий муваффақияти ҳам “ажинабий” футболчиларнинг самараси орқали вужудга келмоқда. Бундан бир неча йиллар илгари бизнинг футболда ҳам савияли чет элликларни кўп бор учратганмиз. Қуйида юртимиз футболида ўз номига эга бўлган лигеонерлар ҳақида сўз юритамиз.

Марко Симич (“Пахтакор”  2017-2019 йиллар)

 Черногориялик ҳимоячи деярли барча ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш. Бунинг биринчи сабаби унинг юртимиздаги муваффақиятли карьераси бўлса, иккинчи сабаб унинг ўзбек майдонларида тўп сурганига ҳали ккўп вақт бўлмагани. Марко Ўзбекистон футболидаги энг кучли чет эллик ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Шота Арвеладзе даврида жамоага келган Марко “Пахтакор” сафида 53 ўйин ўттказиб, 6 гол киритишга эришган. Фаолияти давомида Симич “Апоэль” ва “Ростов” каби номдор жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Айнан Исроилдаги фаолияти Арвеладзе даврида бўлганлиги туфайли Шота уни “Пахтакор” таркибига олиб келган. “Пахтакор”даги фаолиятидан сўнг Симич Латвиянинг “Лиапая” жамоаси таркибига бориб қўшилган ва ҳозир ҳам у ўша жамоа аъзоси ҳисобланади. Марко Чернагория термасида 50 учрашув ўтказиб 2 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Боян Миладинович (“Пахтакор” 2009-2015 йиллар)

Яна бир Сербия ва Черногория фуқаролигига эга футболчи юртимизнинг севимли лигеонерларидан бири эди. Боян ҳам Симич сингари мудофаа чизиғига масъул бўлган ва “Пахтакор”нинг ростмана ўтиб бўлмас девори эди. Боян юртимизда анча вақт мобайнида фаолият олиб борган. Умуман олганда футболчининг энг ёрқин ўйини ҳам Ўзбекистонда пайти бўлган. У 70 ўйинда майдонга тушиб 9 бор рақиб дарвозасига йўл топган. Фаолиятини Сербиянинг “Напредак” жамооасида бошлаган болқонлик ҳозир ҳам ўша жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг ёши 39да эканлигини ҳисобга олсак, Менимча Боян ўз уйида “бутсани михга илса” керак.

Иван Бошкович (“Насаф” 2011-2012 йиллар)

Юртимиз асосан Сербия ва Черногориялик лигеонерларни олиб келиши ҳаммага маълум. Улар орасида Иван Бошкович ҳам бор. Иваннинг қолган лигеонерлардан фарқи шундаки, у клубимизга қитъа майдонларида соврин ютишига кўмаклаша олган. 2011 йил “Насаф” ОФК кубогида зафар қучган ўша пайтлар жамоанинг асосий ҳужумчиси айнан Бошкович эди. Мусобақа давомида Иван 10 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган ва турнирнинг энг яхши тўпурари бўлган эди. Ўша турнирнинг энг яхши футболчиси Артур Геворкян деб топилганлигини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. Иван “Насаф”даги фаолияти давомида 50 ўйинда 20 бор рақиблар дарвозасига тўп киритган. Қарши клубидан кетгач, Бошкович Тайланднинг 8 клубида ўйин ўтказиб улгурди ва Ўзбекистондагидек сермаҳсуллик унинг фаолиятида кузатилмади. Ҳозирда Иван Тайланднинг “Гулай Талайинг” жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Стевица Ристич (“Бунёдкор” 2010 йил)

Ристич ўзбек футболида жуда кам вақт ўйнади. Аммо шу жиҳати борки, Ристич юртимизда тўп сурган энг маҳоратли ҳужумчилардан бири. 2008-2009 мавсумда “Поханг Стилерс” Осиё Чемпионлар Лигасида зафар қучган. Чорак финалда улар “Бунёдкор”га қарши ўйин ўтказган ва икки ўйин натижаси 4-4 бўлиб, матч экстра-таймларга мурожаат қилган. 102 дақиқа Ристич корейс жамоасига ғалаба келтирган.  Ристич “қалдирғочлар” таркибида тўлиқ бўлмаган бир мавсум ўтказган. У 17 ўйинда 11 бор гол киритишни уддалаган. Ристич “Бунёдкор”дан кетишга Россиянинг “Амкар” клубидан бўлган яхши таклиф сабаб бўлган. Стевонинг сўнгги жамоаси Жанубий Кореанинг “Чоннам” клуби ҳисобланади. Футболчи 2016 йилгача ўша жамоада тўп сурган. Унинг кейинги ҳаёти ҳақида маълумотлар йўқ.

Хосе Луис Вильянуэва (“Бунёдкор” 2008-2009 йиллар)

Чилилик Бекхэм лақабини олган футболчи ўзбек футболининг севимли лигеонеридир. Вильянуэва Ўзбекитонга келганида “Бунёдкор” энди шаклланаётган унгача жамоа номи “Қурувчи” бўлган даврлар эди. Чилилик футболчи ҳам Ўзбекистонни жуда ёқтиришини кейинги интервьюларида ҳам кўп бор айтган. Хосе келган йили “Бунёдкор” ОЧЛда ярим финалгача етиб борган, ўзбек клублари ичида энг яхши натижа кўрсатган эди. Ўша пайтлар жамоада икки лигеонер бор эди. Бири Хосе бўлса, иккинчиси ҳақида кейинроқ тўхталамиз. Чилилик футболчи икки мавсум жамоамиз таркибида 36 ўйинда 19 гол уришга муваффақ бўлган. Кейин эса Сколари  ва бразилиялик футболчилар келиши натижасида клуб уни кераксиз лигеонер деб ҳисоблаб, у билан хайрлашган. Хосе 2014 йилда футболчилик фаолиятига якун ясаган. У эришган ягона чемпионлик бу Ўзбекистон лигаси ва кубогги ғолиблигидир.

Ривалдо (“Бунёдкор” 2008-2010 йиллар)

 Ривалдо Ўзбекистонда тўп тепган энг машхур футболчи ҳисобланади ва уни бу рўйхатга қўшмасак адолатсизлик қилган бўлар эдик. Ривалдо ҳам Вильянуэва сингари жамоа энди шакилланаётганда келган ва ўзбек футболига кўп нарса бера олган. Ҳалигача эсимда “Бунёдкор” меҳмонда ўйин ўтказадиган тур ўша стадион лиқ тўлар эди. Ҳамма Ривалдони кўриш учун ташриф буюрарди ўшанда. 1999 йилги “Олтин тўп” соҳиби “қалдирғочлар” таркибида 61 ўйинда майдонга тушиб 37 марта голга муаллифлик қилган.  У ҳақида кўп гапиришга ҳожат йўқ. Ривалдо юртимиздан кетгач, асосан Бразилия клубларида тўп сурган. У 2015 йил “Можи-Мирин” жамоасида ўз фолиятига якун ясаган. Куни кеча эса Ривалдо ўзининг 50 ёшини нишонлади.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 20.04.2022 09:00. Ўқилди: 5498 марта. Фикрлар: 55 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 25 43
4 Навбаҳор 25 42
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 25 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 25 21
14 Металлург 25 20

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.