Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЎФА Шерзод Аъзамов, Кахи Махарадзе, Ислом Тўхтахўжаев, Самвел Бабаян ва бошқаларни жазога тортди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

АГМК — «ҚЎҚОН-1912»

Суперлига 5-тури доирасидаги АГМК — «Қўқон-1912» учрашувида «Қўқон-1912» жамоаси футболчиси Дилшод Раҳматуллаев учрашувнинг 30-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«НЕФТЧИ» — «БУНЁДКОР»

Суперлига 5-тури доирасидаги «Нефтчи» - «Бунёдкор» учрашувида мезбонлар футболчиси футболчиси Ҳусниддин Ғофуров ўйиннинг 90-дақиқасида бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳусниддин Ғофуровга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«ПАХТАКОР» — АГМК

Суперлига 6-тури доирасидаги «Пахтакор»— АГМК учрашувида мезбонлар футболчиси Шерзод Аъзамов учрашувнинг 79-дақиқасида ўйин қоидасини бузгандан сўнг бош ҳакамнинг қароридан ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани ва унинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шерзод Аъзамовга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«ЛОКОМОТИВ» — «СУРХОН»

Суперлига 6-тури доирасидаги «Локомотив» - «Сурхон» учрашувининг 90+6-дақиқасида мезбонлар футболчиси Кахи Махарадзе ўйин қоидасини бузгандан сўнг «Сурхон» жамоаси мураббийи Жулен Эснаола Эрро техник зонани тарк этиб, «Локомотив» жамоаси футболчиси Кахи Махарадзе шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Шунингдек, Кахи Махарадзе ҳам бунга жавобан ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани ва Жулен Эснаола Эрро шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жулен Эснаола Эрро («Сурхон») ва Кахи Махарадзе («Локомотив»)нинг ҳар иккисига нисбатан нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Мазкур клублар томонидан 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентининг 16.2,16.3,16.4-bandlariga риоя қилинмагани аниқланди.

Шунингдек, юқоридагилардан келиб чиқиб тақдим этилган видео ёзувни инобатга олган ҳолда «Локомотив» ва «Сурхон» футбол клубларига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«ҚИЗИЛҚУМ» — «НАВБАҲОР»

Тартиб-интизом қўмитаси Суперлига 6-тури доирасидаги «Қизилқум» - «Навбаҳор» учрашувидаги бир қатор вазиятларни кўриб чиқди. Хусусан, учрашувнинг 31-дақиқасида «Қизилқум» футболчиси Тимур Набиев ўйин қоидасини бузгандан сўнг майдондан четлаштирилгандан вақтда трибуна ости йўлакчасида тўп учун мўлжалланган тумбани тажовузкор кўринишда тепиб синдирган.

Учрашувнинг иккинчи бўлимга қўшилган 6 дақиқа ичида «Навбаҳор» захира ўйинчилари ва мураббийлар штаби провокацион ҳаракатларни бошлашди. Жумладан Самвел Бабаян кўп маротаба техник зонани тарк этиб, ҳакамлар ва рақиб футболчиларига босим ўтказди.

90+6 дақиқада эса «Навбаҳор» футболчиси Эҳсони Паншанбенинг ўйинни чўзишга уриниши натижасида «Қизилқум» футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов оғзаки жанжални бошлади. Шундан сўнг майдондаги футболчилар ўртасида тартибсизлик юзага келган. Ушбу можарога «Навбаҳор»нинг захира ўйинчилари ва мураббийлар штаби аралашганидан сўнг «Қизилқум» жамоасининг захира ўйинчилари ва мураббийлар штаби ҳам жанжалга аралашишди.

Бундан ташқари, финал ҳуштаги янграганидан сўнг «Навбаҳор» жамоаси ғалабани провокацион тарзда нишонлай бошлади, бу эса «Қизилқум» футболчиси Ислом Тўхтахўжаев ва «Навбаҳор» футболчиси Эҳсони Паншанбе иштирокида навбатдаги тартибсизликка сабаб бўлди. «Навбаҳор» жамоаси вакиллари футболчиларни тинчлантириш ўрнига, рақибни сўкишда давом этишди. Хусусан, «Навбаҳор» устозлари томонидан «Қизилқум»нинг хорижлик футболчиларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатилди. Бу эса «Қизилқум» футболчиларининг тажовузкорлигини янада кучайтирди.

Қўмита юқоридаги барча вазиятларни ўрганиб чиқди ва қуйидагича қарор чиқарди:

Футболчилар — Тимур Набиев, Ислом Тўхтахўжаев («Қизилқум») ва Эҳсони Паншанбе («Навбаҳор»)га нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаянга нисбатан ҳам жарима интизом чораси қўлланилди. Агарда келгусида бу каби ҳолатлар такрорласа, унга нисбатан жиддий интизом чоралари қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, мазкур клублар томонидан 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентининг 16.2,16.3,16.4-bandlariga риоя қилинмагани аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тақдим этилган видео ёзувни инобатга олган ҳолда «Қизилқум» ва «Навбаҳор» футбол клубларига жарима интизом чораси қўлланилди.

«ЮНИРEД» — «ШАҲРИХОНЧИ»

Биринчи лига 3-тури доирасидаги «Юниред»— «Шаҳрихончи» учрашувида меҳмонлар мураббийи Турсунбой Ҳусанов учрашувнинг 45-дақиқасида захира ва бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Турсунбой Ҳусановга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Киритилди: 11.05.2022 17:51. Ўқилди: 2824 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Сўғдиёна 25 43
4 Навбаҳор 25 42
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 25 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 25 21
14 Металлург 25 20

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.