Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тартиб-интизом қўмитаси «Пахтакор» дарвозабонини 3та ўйинга четлатди, клуб матбуот котибини жаримага тортди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Хусусан, Суперлиганинг 7-тури доирасидаги «Олимпик»— «Динамо» учрашувида меҳмонлар футболчиси Жўрабек Маннонов ўйиннинг 83-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жўрабек Манноновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
Суперлига 8-тури доирасидаги «Бунёдкор»— «Металлург» учрашувида «Металлург» жамоаси футболчиси Шоҳназар Норбеков учрашувнинг 46-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шоҳназар Норбековга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
Суперлига 9-тури доирасидаги «Қўқон-1912»— «Пахтакор» учрашувида «Пахтакор» жамоаси футболчиси Элдорбек Суюнов учрашувнинг 90+6-дақиқасида бош ҳакам қароридан ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани ва унинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Шунингдек, «Пахтакор» жамоаси матбуот котиби Беҳзод Назаров учрашув якунидан сўнг трибуна ости йўлакчасида учрашув ҳакамлигидан ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани ва ҳакамлар бригадаси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элдорбек Суюновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди. Беҳзод Назаровга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
***
Суперлига 9-тури доирасидаги «Навбаҳор»— «Нефтчи» учрашувида мезбонлар мураббийи Дилшод Жабборов учрашувнинг 52-дақиқасида бош ҳакам қароридан ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани ва унинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дилшод Жабборовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.
***
Про лига 7-тури доирасидаги «Андижон»— «Машъал» учрашувида мезбон жамоа мухлислари томонидан учрашувнинг 65-дақиқасида «Машъал» жамоаси техник зонаси томонга тош улоқтирилгани учун «Андижон» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
***
Про лига 8-тури доирасидаги «Бухоро»— «Ғиждувон» учрашувида мезбонлар футболчиси Шавкат Саломов учрашувнинг 90+6-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шавкат Саломовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва интизом чораси қўлланилди.
***
Биринчи лига 5-тури доирасидаги “Қизилқум фарм”— “Андижон II” учрашувида меҳмонлар футболчиси Файзулло Нурмухаммадов учрашувнинг 80-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Файзулло Нурмухаммадов нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
Биринчи лига 5-тури доирасидаги «Нефтгазмонтаж»— «Локомотив-БФК» учрашувида «Нефтгазмонтаж» жамоаси футболчиси Жасур Тўхтасинов учрашувнинг 83-дақиқасида бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасур Тўхтасиновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
Биринчи лига 6-тури доирасидаги «Шаҳрихончи» — «Арал» учрашувида «Шаҳрихончи» жамоаси футболчиси Бекзоджон Турсунов учрашувнинг 86-дақиқасида ерда ётган ҳолатида рақиб ўйинчисини бутсасининг таг қисми билан тепгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бекзоджон Турсуновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.
***
Биринчи лига 6-тури доирасидаги “Насаф фарм” — «Арал» учрашувида “Насаф фарм” жамоаси футболчиси Дилмуҳаммад Очилов учрашувнинг 58-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дилмуҳаммад Очиловга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
U-21 Биринчилиги 5-тури доирасидаги «Бунёдкор»— «Металлург» учрашувида меҳмонлар футболчиси Алишер Хайруллаев учрашувнинг 80-дақиқасида бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Алишер Хайруллаевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
U-21 Биринчилиги 9-тури доирасидаги «Металлург»— «Динамо» учрашувида «Металлург» жамоаси мураббийи Бахром Умаров учрашувнинг 90+2-дақиқасида техник зонани тарк этиб бош ҳакам қароридан ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бахром Умаров нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.
***
U-19 чемпионати 4-тури доирасидаги «Олимпик»— «Локомотив» учрашувида «Локомотив» жамоаси футболчиси Бахтиёр Таджиев учрашувнинг 86-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бахтиёр Таджиевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
U-19 чемпионати 4-тури доирасидаги АГМК— «Динамо» учрашувида мезбонлар футболчиси Жасурбек Каримов учрашувнинг 81-дақиқасида рақиб ўйинчисининг юзига ургани ва унга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасурбек Каримовга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
U-19 чемпионати 4-тури доирасидаги «Андижон»— «Бунёдкор» учрашувида «Бунёдкор» жамоаси мураббийи Фирдавс Кенжаев учрашувнинг 90+5-дақиқасида майдонга тушиб бош ҳакам қароридан ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фирдавс Кенжаевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.
***
U-19 чемпионати 4-тури доирасидаги “Арал Самали”— «Насаф» учрашувида “Арал Самали” жамоаси футболчиси Руслан Ануаров учрашувнинг 90-дақиқасида рақиб ўйинчисининг оёғига қасддан зарба бергани ва унга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Руслан Ануаровга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
U-19 чемпионати 4-тури доирасидаги «Қизилқум»— «Бухоро» учрашувида «Бухоро» жамоаси футболчиси Фаррух Ибодов учрашувнинг 59-дақиқасида ёрдамчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган, шунингдек «Қизилқум» жамоаси футболчиси Мирзожон Ризоев учрашувнинг 78-дақиқасида рақиб ўйинчисининг юзига ургани ва унга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фаррух Ибодовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди. Мирзожон Ризоевга нисбатан эса 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
U-19 чемпионати 5-тури доирасидаги «Хоразм»— «Андижон» учрашувида «Андижон» жамоаси футболчиси Абдулатиф Ойбеков учрашувнинг 77-дақиқасида рақиб ўйинчисининг қорнига ургани ва тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган. Шунингдек «Хоразм» жамоаси футболчиси Муҳаммад Ахмаджонов учрашувнинг 77-дақиқасида рақиб ўйинчисининг юзига ургани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдулатиф Ойбековга ва Муҳаммад Ахмаджоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
Футзал Олий лигаси 11-тури доирасидаги «Нефтчи»— «Навбаҳор» учрашувида «Нефтчи» жамоаси мураббийи Фаррух Закиров учрашувнинг 40-дақиқасида бош ҳакам қароридан ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани ва унга нисбатан куч ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фаррух Закировга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.
***
Футзал Олий лигаси 11-тури доирасидаги «Строител-Зарафшон»— «Локомотив» учрашувида «Локомотив» жамоаси футболчиси Илёс Маллаев учрашувнинг 17-дақиқасида иккинчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Илёс Маллаевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.
***
Футзал Биринчи лигаси 4-тури доирасидаги «Фидокор»— «BMB» учрашувида «Фидокор» жамоаси мураббийи Жалолиддин Қосимов учрашувнинг 2-дақиқасида бош ҳакам қароридан ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жалолиддин Қосимовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Киритилди: 23.05.2022 14:47. Ўқилди: 2505 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.