Максим Шацких «Пахтакор»да қандай ўйин услубини жорий қилмоқчи эканини айтди
"Пахтакор" клуби янги бош мураббийи Максим Шацких FootBoom нашри журналистига интервью бериб, жамоасида қандай ўйин услубини шакллантирмоқчилигини айтди.
— Максим, "Пахтакор"да бош мруаббий сифатида ишлаш варианти қандай юзага келди? Ушбу таклиф устида кўп ўйладингизми?
— Бу таклиф ҳаёда кам учрайдиган вариантлардан бири бўлди. Шу боис, кўп ўйлаб ўтирмасдан дарҳол рози бўлдим.
— Шу пайтгача бош мураббий сифатида тажрибага эга эмасдингиз. Янги синовга тайёр эканингизни қачон ҳис қилдингиз?
— Ҳамма нарса қачондир биринчи марта рўй беради. Боз устига, менда "Динамо Киев" каби топ жамоада ёрдамчи мураббий сифатида ишлаш тажрибаси бор эди. Мен мураббийлик курсларини муваффақиятли тамомладим, диплом олдим, Ўзбекистондаги ҳаёт ва менталитет менга яхши таниш. Тошкентда туғилганман, футболни шу ерда ўрганишни бошлаганман, 16 йил давомида миллий жамоа шарафини ҳимоя қилганман. Энди эса бу ерда мурабибй сифатида ўзимни кўрсатиш имконияти юзага келганидан жуда хурсандман. Бошланғич паллада руҳий қўллаб-қувватлашни ҳис қилиш муҳим аҳамиятга эга.
— Мураббийлар штабингизда кимлар ишламоқда?
— Икки нафар украиналик мутахассислар — Виталий Шпанюк ва Вячеслав Беляев. Шунингдек, таҳлил бўйича маҳаллий мутахассис ва яна бир маҳаллий мураббий.
— "Пахтакор" олдига қандай вазифалар қўйилган?
— "Пахтакор" – Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони. Шунинг учун вазифалар энг максимал қўйилган. Бу клубни Киевнинг "Динамо"сига ўхшатиш мумкин — миллий чемпионатда ғолиб чиқиб, Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқиш асосий мақсад бўлади.
— Сизнинг мураббийлик принцип ва талабларингиз нимадан иборат?
— Биринчи рақам остида ўйнаш, жамоавий ва қарор қабул қилишда тезлик намойиш этиш, тўпни йўқотган заҳоти прессинг ишлатган ҳолда қисқа вақт ичида уни қайтариб олишга ҳаракат қилиш. Мураббийнинг кўрсатмаларига қатъий бажариш ва ўйин интизомига амал қилиш.
Машғулот жараёнида жамоа учун янги метод ва услубларни жорий қиламиз. Қиладиган иш кўп, иккинчи давра бошланишига эса кўп вақт қолмади (1 август). Шу боис, тайёргарликни тезлаштиришга тўғри келади.
— "Пахтакор"га қандай ўйин услубини жорий қилмоқчисиз?
— Тажовузкор ўйин услуби кўпинча жамоага ғалаба келтиради. Бунинг учун футболчилар юқорида айтиб ўтган талабларимга амал қилиши керак. Ҳар бир ўйинда ғалабани кўзлаган, ақлли футболчилардан ташкил топган ва яхши шаклланган жамоани кўришни истайман. Ўйинчиларнинг маҳоратини мунтазам равишда ошириб бориш, ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан мухлисларни қувонтириш муҳим аҳамиятга эга.
— Қайси мураббийга тақлид қиласиз?
— Мен маҳаллий ва хориж футболини кузатиб бораман, аммо ҳеч кимга тақлид қилмайман. Нусха кўчириш яхшиликка олиб келмайди. Ҳар бир жамоада ўз шароити, талаблари ва имкониятлари бўлади. Шу билан биргаликда, энг яхши нарсаларни назарга олиб қўяман. Бусиз иложи йўқ. Ахир футбол бир жойда тўхтаб тургани йўқ. Ҳеч қачон ривожланишдан тўхтаб қолмаслик керак.
— "Пахтакор"ни янги футболчилар билан кучайтирасизми? Украиналик футболчиларни бу жамоада кўришимиз мумкинми?
— Таркибни кучайтириш керак, аммо бу ерда легионерларга лимит ўрнатилган. Шу боис, хорижлик футболчилар масаласида яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Кўп клубларда украиналик футболчиларга талаб бор, "Пахтакор" ҳам бундан мустасно эмас. Аммо ҳозирча аниқ фамилияларни айтмайман.