Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Навбаҳор», «Пахтакор» ва «Металлург» клублари жаримага тортилди

9 сентябрь куни Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унда бир қатор ишлар кўриб чиқилди. Йиғилишда эслатиб ўтилган, бироқ Тартиб-интизом қўмитаси ваколатига кирмайдиган, аммо “2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг бузилиши ҳолатлари бўйича ЎзПФЛ томонидан жарималар белгиланади.

Унга кўра, Ўзбекистон Coca-cola кубогининг ¼ финалидан ўрин олган “Навбаҳор” — “Пахтакор” учрашувида Регламентнинг 2 та банди бузилган. Биринчи навбатда “Пахтакор” футбол клуби 15.8-банд бўйича қайдномага кириши лозим бўлган шахслар рўйхатини 90 дақиқа аввал эмас, балки 60 дақиқа аввал тақдим этган. Бу ҳолат учрашув комиссарига 15.4-банд орқали изоҳланган. Ваҳоланки, мазкур банднинг тўртинчи хатбошиси жамоа учун эмас, комиссар учун тегишли ҳисобланади. Мазкур ҳолат ОАВ ходимлари, жумладан, учрашувларни телетрансляция қилувчи “Спорт” телеканали, қолаверса, мезбон жамоа эътирозига сабаб бўлган. Боиси, “Навбаҳор” футбол клуби беллашув комиссарига қайднома бўйича шахслар рўйхатини 90 дақиқа аввал тақдим этган. Регламент бандининг тўғридан-тўғри бузилишидан келиб чиқиб, “Пахтакор” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Мазкур беллашувнинг сўнгги 20 дақиқасида “Навбаҳор” футбол клуби расмийлари томонидан Регламентнинг 16.11-бандидаги ҳолатга зид ҳаракатларни амалга ошириш бошланган. Талаб бўйича майдондаги тўп билан қўшиб ҳисоблаганда учрашувни тезроқ давом эттириш мақсадида 8 та тўп ҳозирлаб қўйилиши лозим. Шунга қарамай, мезбон жамоа ҳисобда олдинда бораётганидан келиб чиқиб, “Навбаҳор” клуби расмийлари тўп узатиб турувчи болалар қўлидаги тўпларни яширишга ҳаракат қилган. Мазкур ҳолатга ЎзПФЛ вакиллари аралашганидан кейин, майдон атрофида 3 та тўп қолдирилган. Қолган тўплар масаласи эса изоҳсиз қолган. Шундан келиб чиқиб, “Навбаҳор” футбол клуби жаримага тортилди.

Маълумот учун, Coca-cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашувида ҳам мезбонлар томонидан шундай ҳаракатни амалга оширишга уриниш комиссар томонидан қайд этилган. Бироқ ЎзПФЛ комиссарининг талабидан кейин майдондаги 8 та тўп ўз жойида қолдирилган.   

Шунингдек, Coca-cola Суперлига 18-туриндан ўрин олган “Пахтакор” — “Металлург” учрашуви якунида меҳмонлар матбуот хизмати томонидан учрашув расмийларига нисбатан айбловлар эълон қилинган материал чоп этилди ва клуб жаримага тортилди. Боиси, “Металлург” футбол клуби Регламентнинг 14-бобидан келиб чиқиб, қайдномага расмий эътироз киритмади. Шундан келиб чиқилса, бу ерда клуб позицияси бир хил эмаслигини кўриш мумкин. Ҳар бир футбол клубида учрашув расмийларининг ҳаракат ёки ҳаракатсизлигига нисбатан, шунингдек, учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатларга эътироз билдириш ҳуқуқи мавжуд. Буни қандай амалга ошириш масалалари Регламентга кўрсатиб ўтилган.

Киритилди: 12.09.2022 11:37. Ўқилди: 2153 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.