Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Достон Ҳамдамов: «Ан-Наср»? Буни бутун Ўзбекистон кутмоқда»

Амалдаги чемпион Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб бораётганидан хабарингиз бўлса керак.

Пойтахтликлар 13-27 январь оралиғига белгиланган йиғин доирасида бир нечта назорат ўйинларида майдонга тушишга улгуришганини ўқигандирсиз. Шунингдек, йиғиннинг иккинчи қисми ҳам айнан Туркияда ўтиши белгиланиб, у 31 январдан 14 февралгача давом этади. Биз мазкур йиғин аввалида «Пахтакор» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Достон Ҳамдамов билан суҳбатлашиб, айрим саволларимизга жавоб олдик.

- Суҳбатимиз аввалида амалдаги чемпион сифатида ўтган мавсумдан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Ўтган йилги чемпионатимиз жуда қизиқарли ва муросасиз баҳслар остида ўтгани сабабли кўпчиликда яхши таассурот қолдирди, деб ўйлайман. Гувоҳи бўлганингиздек, чемпионлик пойгасида охирги тургача интрига сақланиб турди. Агарда, Суперлига баҳслари шундай қизиқарли ва кучли рақобат остида ўтишда давом этса чемпионат савияси ҳамда футболимиз янада кучаяди, деган фикрдаман.

- Суперлигада юзага келган интригани кўпчилик савия ошгани билан изоҳламоқда. Сиз бунга қандай фикрдасиз?

- Эҳтимол шундайдир. Интриганинг ошиши савиямизнинг бироз ўсишига туртки бўлди, деб ўйлайман. Бу борада ҳамма ҳар хил фикрда. Нима бўлганда ҳам энг муҳими, мухлисларнинг яна стадионларга қайтгани барчамизни хурсанд қилди. Буни кимдир интирга билан, яна кимдир савия ошгани билан изоҳлаши мумкин.

- Ўтган мавсум аввалида ижара асосида Қатарнинг «Ал-Сайлия» клубида тўп сурдингиз. Мундиал ҳавоси уфуриб турган давлатдаги таассуротларингиз қандай бўлди?

- Қатардаги фаолиятим яхши таассурот қолдирди. Қайсидар маънода у ерда футбол инфрастурктураси бизникидан яхшироқ даражада. Бу таббий. Аммо, чемпионат савияси Суперлигамиздан устун, деб ўйламайман.

- Чемпионликка эришишга қайси омил кўпроқ таъсир ўтказди. Мураббий алмашинувими ёки иккинчи даврадан таркиб кучайтирилганими?

- Бош мураббий алмашинуви, деб ўйлайман. Клубга Максим Шатцких келгач ўйинимиз сезиларли даражада кучайди. Жамоавий ўйин қайта шакллантирилди. Умуман олганда еврофутбол ҳавосида тобланган бош мураббийимиз кўп нарсани ижобий томонга ўзгартира олди.

- Биласиз, «Навбаҳор» сўнгги йилларда ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. Бу сафар «Лочинлар» чемпионлик учун сўнгги турга қадар кураш олиб боришди. Барчамиз таъкидлаётган интригани ошишига сабаб бўлган «Навбаҳор» ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа албатта, «Навбаҳор» ҳар йили ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда. Бу жамоанинг «Пахтакор»га қарши беллашуви қандай ажиотаж ҳосил қилаётганини барча кўриб турибди. Гарчи, сўнгги йиллардаги натижа қўйилган мақсадга мос келмаган бўлсада жамоа интилишда давом этди ва ўтган мавсумда ўз ўйинини кўрсата олди. Ўйлайманки, наманганликлар бу йил ҳам юқори ўринлар учун жиддий кураш олиб боришади. Бундай жамоаларнинг кўпайиши чемпионатимиз ва ўзбек футболига катта ютуқ бўлади.

- «Пахтакор» одатдагидай бу мавсум ҳам ОЧЛдаги иштирокини гуруҳ баҳсларидан бошлайди. Яқиндагина Жалолиддин Машариповнинг жамоадошига айланган Криштиано Роналдуга қарши ўйнаш учун ҳам «Пахтакор» рақиблари қаторида «Ан-Наср» бўлишини хоҳлармидингиз?

- Бўлмасамчи! Нафақат биз, балки бутун Ўзбекистон «Ан-Наср» ОЧЛ баҳсларида юртимиз жамоаларига рақиблик қилишини хоҳлаётган бўлишса керак. Биласизми, бу жамоада Роналдудан ташқари ҳам катта номлар бор. Уларга қарши тўп суриш фойдадан ҳоли бўлмайди. ОЧЛдаги мақсадларимиз ҳам жиддий. Қуръани кутамиз ва «Ан-Наср» юртимизга келишини умид қиламиз. Ўзбек футбол ихлосмандлари орасида тирик афсонанинг ўйинидан баҳраманд бўлишни хоҳлаётганлар кўплигига ишонаман.

- Ўтган мавсум Суперлигада таркиб жиҳатдан энг кучли жамоа қай бири бўлди деб ўйлайсиз?

- Суперлигада таркиб жиҳатдан энг кучлиси «Пахтакор» бўлди, деб ўйлайман. Бу фикрга келишимга миллий терма жамоамизнинг кўплаб аъзолари жамоамизда тўп суриши ҳам мисол бўла олади. Бир сўз билан айтганда ажойиб жамоа шаклланиши асносида чемпионликни қўлга киритдик.

- Миллий терма жамоамиз аъзоси сифатида Катанец қўл остидаги йиғинларда ҳам иштирок этяпсиз. Айтингчи, жамоа ўйинини кучайтириш мақсадида бу мураббий асосий урғуни нималарга қаратмоқда?

- Менимча, Катанец жамоа­вий ўйин шакллантириш ва уни кучайтириш арафасида десам тўғрироқ бўлса керак. Бу борада яхшигина изланишлар олиб борилмоқда. Буни самарасини насиб қилса яқин кунларда ЖЧ-2022 иштирокчилари билан ўтадиган ўртоқлик ўйинларида гувоҳи бўласиз деб ўйлайман. Жамоа ўйинини шакллантиришдаги асосий урғу эса ҳимоядан тезкор ҳужумга ўтишга қаратилмоқда.

- Демак, миллий терма жамоамизнинг галдаги рақиблари ЖЧ иштирокчиси бўлиши ҳақиқатга яқин. Сизнингча, қатарда яхши савияда ўйин намоиш этган қайси юрт термасига қарши ўйнаш вакилларимиз учун қизиқарлироқ бўлади?

- Биз учун сўнгги Жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳар қандай терма жамоага қарши ўйнаш қўшимча тажриба вазифасини ўтайди. Шунингдек, уларга қарши учрашувларда асосий камчиликларимиз кўзга кўринади ва табиики улар устида жиддийроқ иш олиб борилади. Шу орқали ўйинимизни кучайтириш асносида азалий орзуйимиз саналган жаҳон чемпионатига чиқиш насиб қилади, Худо хоҳласа.

Х.ЮСУПОВ суҳбатлашди

Киритилди: 11.02.2023 23:35. Ўқилди: 7933 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.