Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Александр Насонов: «Шацких мураббий сифатида футболчилардан ҳужумкорликни талаб қилади»

Украиналик ҳимоячи Александр Насонов ўтган мавсум "Пахтакор" клубида фаолият олиб борди. Футболчи Тошкент жамоаси ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, "шерлар"га ҳозирда Киевнинг “Динамо” клуби собиқ ҳужумчиси Максим Шацких устозлик қилмоқда.

— Сиз ўтган мавсумда "Пахтакор" билан мамлакат чемпиони бўлдингиз. Ғолиблик ҳақидаги таассуротларингизни айтиб беринг.
— Таассуротлар жуда кучли. Мен илк бор мамлакат чемпиони бўлдим, кўз-ёшларимни тия олмадим. Бу мен учун ҳақиқий ютуқ эди.

— Ўзбекистон чемпионатида рақобат қай даражада? Унвонни қўлга киритиш қийин бўлдими?
— Ҳаммаси охирги турда ҳал бўлди. Чемпионлик учун асосан 3 та жамоа курашди. Биргина хато ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкинлигини билар эдик. Ўзбекистон Суперлигасида деярли ҳамма  клубларнинг кучлари тенг эди. Ҳамма рақиблар билан жуда қийин ўйин ўтказдик, айниқса, охирги ўринда бораётган жамоалар билан. Шу билан бирга деярли ҳар турда сенсациялар қайд этилди. "Пахтакор" ҳаммани асабийлаштирувчи жамоага ҳам айланган эди. Клубга мослашиш унча қийин болмади, худди "Динамо" ва "Шахтёр"дагидек. Суперлигада деярли барча клублар биздан очко тортиб олишга ҳаракат қилди, барчасида ўзига хос мотивация бор. Шу боис чемпионликни қўлга киритиш бир мунча қийинроқ бўлди.

— Ўзбекистонда стадионларга мухлисларнинг ташрифи ҳақида нималар дея оласиз?
— Марказий учрашувларга кўплаб мухлислар ташриф буюради. Агар дербиларда ўйнасак, стадион деярли тўлади, аутсайдерлар билан баҳсларда эса, трибунада 100 тача мухлис бўлади. "Навбаҳор" билан Тошкентдаги ва Намангандаги ўйнларда эса атмосфера анча бошқача, айниқса Наманганда маҳаллий мухлислар ўз клубларини қўллаб-қувватлаш учун келишади.

— Украина ҳамда Ўзбекистон чемпионатларининг савиясини солиштирса оласизми?
— Агар ўтган йили Украина Премьер-лигасида ўйнаганимда солиштирсам бўларди. Лекин иккинчи лигада ўйнаганим сабаб икки давлат Олий лигасини солиштириш менимча нотўғри. Украина Премьер лигасида рақобат анча кучли. Тезкор ва техникали футболчилар нисбатан кўпроқ. Назаримда Украина чемпионати жамоалари ўйин тактикаси ва ташкилий жиҳатдан бироз кучли.

— "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких қўл оситдаги фаолиятингизни қай даражада баҳолайсиз?
— Унинг раҳбарлигидаги фаолиятимдан кўплаб таассуротлар қолди. Максим Александрович рақиб майдоннинг ўзига тегишли томонидан силжимаслиги учун ҳужумкор футболни талаб қиларди. Ҳар бир ўйиндан олдин у бизга мана бундай кўрсатма берган: "Биринчи бўлимда иккита-учта гол уриб, сўнгра озроқ дам олинг". Лекин ҳар доим ҳам бундай бўлавермасди".

— "Пахтакор" яна бир мавсум фаолият олиб бориш имконияти бормиди?
— Менимча йўқ эди. "Пахтакор" билан шартномам тугади ва уни узайтириш таклифи берилмади. Молиявий нуқтаи назардан ҳамма нарса ўз жойида эди, маошлар вақтида тўланди. Лекин, билишимча клубда кичик муаммолар бор — ҳомий, норасмий маълумотларга кўра маблағни қисқартирган.

— Ўзбекистон кундалик ҳаётида сизни нима ҳайратда қолдирди?
— Менга у ерлик одамлар ўзига хос бўлиб кўринди. Эҳтимол, бироз дангасадек. Лекин бошқа тарафларма олсак — жуда меҳрибон. Ўзбекистон Осиё қитъасида жойлашган ҳамда бу мамлакат ҳали ҳам Европадан бироз орқада экани сезилади —  машиналар, дўконлар бўйича. Бирор бир маҳсулотни Европанинг бошқа давлартларидан импорт қилиш имкони йўқ. Ҳамма нарса асосан, Россиядан келтирилади.

— Ўзбекистонда Украинадаги урушни кузатиб боришадими?
— Кўришяпти, лекин фақат Россия телеканалларини кўрсатишади, у ердаги барча рус тилида сўзловчилар томоша қилади, кейин эса нима дейишаётганини ўзим тушуниб оламан. Бир куни таксида кетаётган эдим, ҳайдовчи менинг украиналик эканлигимни билиб, Украинада фақат нацистлар яшаигини айтди. Шунда унга эътироз билдириб, бизда ҳеч қандай нацистлар яшамайди дедим.

Киритилди: 20.02.2023 21:08. Ўқилди: 2281 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Андижон 25 29
9 Динамо 25 29
10 Қизилқум 25 27
11 Бунёдкор 25 27
12 Олимпик 25 25
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.