Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шуҳрат Мақсудов "Пахтакор" академияси директорлигига тайинланди

"Пахтакор" футбол клубининг академисини амалдаги директори Олим Шокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан, академияда фаолият олиб бораётган Шуҳрат Мақсудов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу муносабат билан бугун стадионнинг анжуманлар залида мураббийларга янги директорга таништириш тадбири бўлиб ўтди. Унда клуб раҳбарияти иштирок этди.

"Сўнгги икки йилда академиямизда қилган ишларимиз ортидан анча савия кўтарилди. "Пахтакор" ҳамиша ўз тарбияланувчиларига таяниб келган жамоа, биз бу сифатини ошириш учун махсус лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. Академияга қўшимча майдонлар керак ва бу клубнинг бош вазифаларидан бири бўлиб турибди. Ундан ташқари, Чилонзордаги базамиздаги сунъий майдонни замон талабларига жавоб берадиганига алмаштириш ва ҳомийларимиз кўмагида Қибрайдаги спорт мажмуамизда қўшимча табиий майдонларни қуриб, уни ёшлар ихтиёрига топшириш. Мана, стадион ичидаги "шахматка" деб номланадиган майдон янгиланди. Кўриб турганингиздек, олдимизда катта ишлар турибди, бу борада Сизлар бизга ёрдам беришингиз керак", - дейди "Пахтакор" ФК раис ўринбосари Дилшод Каримов.

Шуҳрат Мақсудовга 1 ой муддат ичида, академия истиқболига бағишланган катта дастурни ишлаб чиқиб, уни клубга тақдим қилиш борасида вазифа юклатилди. Бу ишни мутахассис, академиядаги мураббий ва ходимлар билан ҳамкорликда бажаради.

Шуҳрат Мақсудов билдирилган ишончга жавобан шундай деди:
- Айни пайтда мураббийлар бўйича ахил жамоа шаклланганлиги менинг ишимни осон кечишига туртки бўлади. Қолаверса, клуб раҳбариятини аввалги йилларга қараганда маошларни оширгани ва қарздорлик йўқлиги, биз ва жамоамизга фақат тўғри, виждонан ишлаш кераклигини англатади. Ҳақиқатдан, айтганилардек, тез кунларда клубимизга янги академия қуриладиган бўлса, унда асосий жамоага етказиб берадиган футболчиларимизнинг савияси анча баланд бўлади.

Айни пайтда "Пахтакор" футбол клуби ўз академиясини жаҳон стандартларига хос тарзда янгитдан бунёд қилиш бўйича иш олиб боряпти" - дейилмоқда "Пахтакор"нинг расмий баёнотида.

Киритилди: 28.04.2023 11:47. Ўқилди: 1924 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

11.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Олимпик
1-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.