Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Биродар Абдураимов 80 ёшга тўлди!

Бугун "Пахтакор" футбол клуби афсонаси Биродар Абдураимов 80 ёшга тўлмоқда.

Биродар Ҳасанович 1943 йилнинг 14 май кунида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Болалигидан миллионлар ўйинини севиб, футбол билан шуғулланишни бошлаган Абдураимов 17 ёшидан "Пахтакор"нинг асосий таркибида майдонга тушган ва дебют учрашувида "Қайрат" дарвозасини ишғол қилган. "Пахтакор" учун умумий ҳисобда рекорд миқдордаги ўйинларни ўтказган - 358та.

Мураббийлик фаолиятида Ўзбекистоннинг бир қатор жамоаларида ишлаган. 1994 йил Осиё ўйинларида миллий терма жамоамиз зафар қучганда мураббийлар штабида фаолият юритган.

Биродар Абдураимов "Ўзбекистон Ифтихори" фахрий унвони лауреати ва "Шуҳрат" медали соҳиби саналади.

Абдураимов 1968 йил СССР чемпионати олий лигаси, 1972 йил СССР чемпионати биринчи лигаси тўпурарига айланган. Чемпионатларда 106 гол уриб, Григорий Федотов клуби аъзосига айланган.

У ёшлигида эркин кураш билан шуғулланиб, ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионига ҳам айланган. Абдураимов намойиш этган финтлар бутун СССР миқёсида машҳур саналган ва унинг ўйинларини кўриш учун стадионга кўплаб ишқибозлар ташриф буюришган.

80 ёшга тўлаётган Биродар Абдураимовни "Пахтакор" футбол клуби номидан табриклаб, унга мустаҳкам саломатлик, ҳаётида бахтли ва ёрқин дамлар янада кўпроқ бўлишини тилаб қоламиз.

Киритилди: 14.05.2023 10:42. Ўқилди: 1955 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

11.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Олимпик
1-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.