Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Максим Шацких: «Рақибга гол уришга имконият яратиб бераяпмиз»

Суперлига 20-турида ўз уйида ОКМК билан дуранг ўйнаган «Пахтакор» клуби бош мураббийи Максим Шацких дуранг, Ҳамралиев ва Чераннинг йўқлиги, инқироз ва рақиблар кучи ҳақида фикр билдирди.

«Ўйлашимча, бугун анча қизиқарли ва мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди. Бизнинг муаммоимиз – рақибларга ўзимиз гол уриш учун имкон бераяпмиз. Ўзимиз муаммолар яратиб кейин уни енгишга мажбур бўляпмиз. Бошқача ўйнашни билмаймиз шекилли. Футболчилар бугун максимал тарзда ҳаракат қилишди. Уларнинг ҳаракатларига эътироз йўқ. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб шижоат билан ўйнашди. Енгил ғалаба бизга ёқмаяпти, албатта қийналишимиз керакка ўхшайди», - деди Шацких.

«Ҳамралиев албатта биз учун билинадиган йўқотиш. Унинг ёшлар термасига чақирилиши кутилмаган муаммоларни келтириб чиқарди. Унинг кетишини кечроқ эшитдим. Қолаверса, у ҳозир ажойиб формага кириб олганди. Мавсум қизиган паллада кетиши, бизга етарли муаммо келтириб чиқарди».

“Инқироз? Бу фикрга умуман қўшилмаймн. Қаерда инқироз? Ҳа, сўнгги икки ўйинда тўрт очко йўқотдик. Аммо, кимларга қарши ўйинларда очко йўқотдик? «Сўғдиёна» кучсиз рақибми? ОКМК кучсизми? Хатолар бор, айниқса ҳимояда. Аммо, ҳозир осон ўйиннинг ўзи йўқ”.

«Черан бугун жароҳати туфайли майдонга туша олмади. Саудияга, ОЧЛ ўйинига ҳам бора олмаса керак. Шифокорларимиз тез фурсатларда уни тузатиб сафга қайтаришларига умид қиламан».

«Санжар Қувватовга эътирозлар бўлиши ғалати. У жамоамизни бугун ҳам, аввалги ўйинларда ҳам анча қутқарди. Муқаррар голлардан қутқариб қолаяпти. Тўғри, қаердадир хато қилаётган бўлиши мумкин. Аммо, керакли вазиятларда ёрдам бераяпти. Рақобат бўлгани албатта яхши. Хорижлик дарвозабонни шунинг учун олиб келганмиз. Ҳали унда ҳам имконият бўлади».

Киритилди: 28.09.2023 23:15. Ўқилди: 1547 марта. Фикрлар: 11 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

20.05.2024. Суперлига. 8-тур.
19:00
Динамо
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.