Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бухоро» - «Пахтакор» ўйинида рўй берган можароли вазият бўйича йиғилиш ўтказилди (видео)

Бугун 30-октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида ҳакамлар ва ОАВ вакиллари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисда Суперлига бош ва ёрдамчи ҳакамлари, назоратчилар ҳамда ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси вакиллари иштирок этишди.

Мажлис ўзига хос танқидий руҳда очиб берилди ва ЎзФҲМ раҳбари Лазиз Қўчқоров ўз нутқи давомида мамлакатимизда футбол ривожланаётгани, шу билан биргаликда, унинг ривожланишида ҳакамлик алоҳида ўрин тутиши, бу борада ҳакамлардан ҳар ўйинга юқори тайёргарлик кўриб, мунтазам равишда ишига нисбатан жиддий ёндашиши лозимлигига урғу беришди. Шунингдек, Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги турларида бир қатор баҳсли вазиятлар юзага келгани таъкидланиб, ОАВ вакилларининг ушбу вазиятлар ва ҳакамлик бўйича берган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Шундан сўнг, кеча 29-октябрь куни Суперлига 23-тури доирасида бўлиб ўтган «Бухоро» – «Пахтакор» баҳсида юз берган ҳакамнинг хато қарори акс этган видеолар ВАР камераларида олинган тасвирлар орқали мажлисга йиғилганларга намойиш этилди.

Йиғилиш сўнгида мутахассислар ОАВ вакиллари, хусусан, шарҳловчилардан шарҳ пайтида ҳакамлик борасида нотўғри изоҳ бериб қўймаслик ва имкон қадар аудиторияда ҳакамлар ҳақида салбий хулоса уйғотиб қўймасликка ҳаракат қилишлари сўралди.

Киритилди: 30.10.2023 21:21. Ўқилди: 5272 марта. Фикрлар: 69 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.