Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Пахтакор» масалани чўзиб ўтирмади...

"Пахтакор" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида ғалаба қозонса, бироздан кейин бошланадиган "Персеполис" - "Дуҳайл" ўйини натижасини кузатишимиз керак бўларди. Аммо пахтакорчилар бизни қийнаб ўтиришмади. Муддатидан олдин кейинги босқичга чиқмаслик вазифасини "шараф" билан уддалади.

Ҳожимат Эркинов 10-дақиқада ҳисобни очганида кайфиятимиз кўтарилиб, умид пайдо бўлганди. Аммо саудияликлар Тошкентга ғалаба учун келганини намойиш этиб, "Пахтакор"нинг тажрибасиз ҳимоя чизиғи бир эмас, икки эмас, нақ 4 марта жазолади. Меҳмонлар танаффусга қадар ҳисобни тенглаштирган бўлса, улар иккинчи бўлимда "шерлар" дарвозасига 3 марта йўл топишди.

"Пахтакор" иккинчи бўлимда голга тортадиган бир нечта вазият яратди, аммо гоҳида зарбага аниқлик етишмаган бўлса, баъзида "Файҳа" посбони қаҳрамонлик кўрсатди.

Бугунги ўйинни "Пахтакор" сафида Одил Ҳамробеков дисквалификация туфайли ўтказиб юбораётган бўлса, Собирхўжаев, Азмиддинов, Банашак, Алижонов, Ҳамдамов ва Ҳамралиев жароҳат туфайли иштирок эта олишмади.

Натижада "Пахтакор" - "Ал-Файҳа" - 1:4. 9 очко жамғарган Саудия клуби энди "Персеполис" иштирокидаги ўйинни кузатади.

Осиё чемпионлар лигаси.
"ПАХТАКОР" - "Ал Файҳа" 1:4 (1:1)
Голлар: Ҳожимат Эркинов (10) - Жуниор Сакала (39, 90+3), Султон Мандаш (47), Генри Оньекуру (85)
Ҳакамлар: Аҳмад Ал Каф, Бакар Амри, Рашид Қайти (Ўмон), Монгколчай Печшри (Таиланд).
"Пахтакор": Павлюченко, Саитов, Абдумажидов, Турсунов, Сайфиев, Асқаров, Холматов, Эркинов, Турғунбоев, Черан, Холдорхонов.
"Ал-Файҳа": Аҳмад Кассар, Абдулраҳмон Сафарий, Юсуф Ҳақавий, Жуниор Сакала, Муҳаммад Бақавий, Милан Павков, Султон Мандаш, Наваф Хартий, Ҳуссайн Шувайш, Абдулраҳмон Аназий, Осама Ҳалаф.

Киритилди: 05.12.2023 21:04. Ўқилди: 8350 марта. Фикрлар: 290 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

25.05.2025. Суперлига. 11-тур.
20:00
Пахтакор
2-1
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.