Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпион бўлишни истаган жамоа Одил Ҳамробеков билан шартнома имзолаши керакми?

Шахсий фикримча, ким Одил Ҳамробековни қўлга киритса, ўша жамоа чемпионлик учун энг катта қадамни ташлаган бўлади.

Ўтган йили "Пахтакор"да шу ўйинчи ҳисобига бошқалардан устунлиги бор эди. Ҳозир Одил ўз позициясида энг зўри. Қилаётган иш ҳажми, тўпни олиб қўйиш, ҳимоядан чиқишда ўзини таклиф қилиш ва энг асосийи унинг майдондаги югуриш диапазони жуда катта. Яъни айрим ўйинчилар 10 метр у ерга, 10 метр бу ерга бўлган масофада иш ҳажмни бажарса, Одилники ўз жамоаси жарима майдони ва рақиб жамоаси жарима майдони ўртасида. Замонавий футболда "box to box" дейишади бундай футболчиларни.

Буни бошқа жамоалар мураббийлари ҳам билишяпти. Шунинг учун уни қўлга киритиш учун бир-а тўла "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Насаф" курашяпти.

"Навбаҳор" асосий эътиборни ёшларга қаратамиз, дегани билан ўйинни қуриш ва шу билан бирга натижани йўқотмаслик ва ёш ўйинчилар топ-даражадаги ўйинчилар бўлиб етишиши учун жамоа ўйинини  Одил ва унга ўхшаган маҳорати бор ўйинчилар атрофида қуради.

Шунда ёш ўйинчилар ҳам келажакда топ-ўйинчилар бўлиб етишишади, ёшлар ва класси бор ўйинчилар билан натижа учун ҳам  кураш давом этаверади.

Фақат ёшларни ўзини ўйнатиш оддий  ўртамиёна ёшларни тарбиялашга олиб келади. Буни Бабаян яхши билади. Ўз вақтида "Пахтакор"да юқоридаги усулда ишлаган ва натижада Искандаров ва Машарипов каби ўйинчилар етишиб чиққан.

Шунинг учун ҳам "Навбаҳор", керак бўлса, "Пахтакор"дан-да кўп пул бериб бўлса ҳам Одилни қўлга киритишга ҳаракат қиляпти.

Бошқа жамоалар олаётган ўйинчиларни ҳурмат қилган ҳолда ҳали бирор бир жамоа ўйини билан ҳам, ўзини тутиши билан ҳам лидер бўлиб жамоани тортадиган ўйинчи олмади деб ўйлайман.

Одил "Навбаҳор"га ваъда бергани билан ҳали контрактга қўл қўймагани учун уни "Навбаҳор"га аниқ ўтади, дейишга ҳам шошилмаса бўлади. Футболда  ҳар нарса бўлиши мумкин.

Равшан Салимов.

Киритилди: 10.01.2024 21:43. Ўқилди: 3797 марта. Фикрлар: 9 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 25 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.