Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Пахтакор" сотувга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарорига асосан футбол клублари хусусийлаштирилиши белгиланган.

Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан футбол клубларининг бир давлат ташкилоти тасарруфида бўлиши соғлом рақобат муҳитини яратишга тўсқинлик қилиши билдирилган. Бугунги кунда, футбол клублари давлат ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар тасарруфида қолиб, умумий бенефициар сифатида давлат бўлиб қолмоқда.

Ўз навбатида, ушбу ҳолат халқаро принципларга мувофиқ ҳисобланмайди. Шунга кўра, дастлаб жозибадорлиги юқори бўлган футбол клубларини хусусийлаштирган ҳолда хусусий секторнинг улушини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.

Шунга кўра, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда – Актив/Жамият) бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.

Давлат активидан келгусида фойдаланиш ва сотиб олишга қўйиладиган талаблар:

  • Футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;
  • Футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;
  • “Пахтакор” футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.

Талабгорларнинг сотиб олиш бўйича таклифлари қуйидаги ҳавола орқали “E-auksion” электрон савдо платформасида қабул қилинади:

Оммавий савдода қатнашиш учун ҳавола

Жамият тўғрисида маълумот:

“Пахтакор” футбол клуби – Ўзбекистонда 1956 йилдан буён фаолият юритиб келаётган профессионал футбол клуби ҳисобланади.

Жамиятнинг юридик манзили: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 98А-уй.

Веб саҳифаси: www.pakhtakor.uz

Активни сотиш икки босқичда ўтказилади.

Бунда:

биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги, талабгор ва улар билан боғлиқ бўлган шахслардан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги, шунингдек келажакда бундай рўйхатларга кириш эҳтимолининг пастлиги кўриб чиқилади;

иккинчи босқичда– талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати), закалат пули миқдори (нарх таклифининг камида 5 фоизини ташкил этиши) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Савдонинг биринчи босқичида иштирок этиш учун талабгорлар томонидан 2024 йил 15 февраль куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилларида (талабгорнинг ихтиёрига кўра) мазкур эълоннинг 1-иловаси (жисмоний шахслар 1а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (имзоланган ҳолда), қуйидаги ҳужжатларнинг сканер қилинган шакли (кодланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали тақдим этилади:

а) юридик шахслар учун:

  • юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва унинг устави нусхалари (талабгор томонидан тасдиқланган ҳолда);
  • ҳужжатлар топширилган санага талабгор, унинг таъсисчиси ва/ёки бенефициарининг тўлиқ рўйхати (агар тўловга таъсисчи ва/ёки бенефициарнинг маблағи жалб этилиши кўзда тутилаётган бўлса, талабгорнинг устав капиталидаги тегишли улушларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда);
  • давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;
  • талабгор савдода иштирок этиши учун сотиб олишни режалаштирган давлат активи бўйича талабгорнинг ўзи таклиф этадиган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖнинг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

б) жисмоний шахслар учун:

  • солиқ тўловчининг идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун), паспорт (ID карта) нусхаси;
  • давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабдан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишнинг бизнес концепцияси лойиҳаси;
  • талабгор савдода иштирок этиши учун сотиб олишни режалаштирган давлат активи бўйича талабгорнинг ўзи таклиф этадиган қийматдан камида 5 фоизи миқдорида закалат пули маблағларини "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖнинг қуйида келтирилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси томонидан савдонинг биринчи босқич якунлари бўйича қарори қабул қилинган кундан бошлаб, 3 иш куни мобайнида жараённинг биринчи босқичи натижалари бўйича иккинчи босқичга ўтган талабгорлар тўғрисида Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналлар орқали эълон берилади ҳамда биринчи босқичда иштирок этган барча талабгорларга расмий хабарнома юборилади.

Савдонинг иккинчи босқичига ўтган талабгорлар тўғрисида Давактив агентлиги томонидан ўзининг расмий веб сайтида эълон чоп этилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида савдонинг иккинчи босқичида қатнашиш учун мазкур эълоннинг 2-иловаси (жисмоний шахслар 2а-иловаси)даги ариза намунаси тўлдирилиб (тасдиқланган ҳолда) E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар тақдим этилади.

Таклифлар қуйида талаб этиладиган ҳужжатларнинг сканер қилинган варианти (кодланган ҳолда) “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали юборилади:

  • давлат активини сотиб олишга талабгорнинг нарх таклифи;
  • давлат активини сотиб олиш тўловларини амалга оширишнинг муддатлари бўйича таклиф;
  • талабгорнинг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг 1 ва 2-шакллари) нусхаси (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга).

Бунда:

  • талабгор томонидан ўз молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаса, таъсисчиси ёки бенефициарининг охирги 3 йиллик молиявий ҳисоботи (бухгалтерия ҳисоботининг 1 ва 2-шакллари) нусхасини (резидентлар учун ҳисобот қабул қилинганлиги тўғрисидаги солиқ органларининг тасдиғи ҳамда моддий ва номоддий активларга ҳисобланган амортизация ва активларни қайта баҳолаш кўрсаткичлари билан бирга) тақдим этиши мумкин. Бундай ҳолларда таъсисчи ёки бенефициарнинг талабгор манфаати учун тўловларни амалга ошириш юзасидан тасдиқ хати илова қилиниши шарт;
  • талабгорнинг тўлов қобилиятининг етарлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (депозит сертификати, банк кафолати). Бу ҳужжатлар талабгор томонидан ўзининг молиявий ҳисоботлари бўйича тўлов қобилияти етарли бўлмаган ҳолларда тақдим этилади.

Алоҳида шартлар:

  1. Футбол клуби фаолиятини ривожлантириш ва халқаро амалиётни жорий этиш юзасидан энг мақбул стратегия лойиҳаси танлаб олинади;
  2. Актив бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади;
  3. Активни сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади;
  4. Талабгор давлат активини сотиб олиш тўловини бир ойдан кўп муддатларда амалга оширишни таклиф этганда, унинг нарх таклифи ушбу муддатларни инобатга олган ҳолда, белгиланган тартибда жорий қийматга келтириб баҳоланади;
  5. Савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан Давактив агентлиги томонидан хабарнома юборилгандан кейин белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади;
  6. Актив савдолари якунлари бўйича ғолиб томонидан тўланадиган харид қийматига чегирма қўлланилмайди;
  7. Савдолар якунлари бўйича савдо ғолиби томонидан олди-сотди шартномасини тузиш рад этилса ёки ундан воз кечилса, у томонидан тўланган закалат пули миқдори қайтарилмайди;
  8. Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси ёки Ишчи орган ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда савдони тўхтатиши ҳамда савдо жараёнида талабгорлардан қўшимча ва/ёки аниқлаштирувчи маълумотлар сўраши мумкин.
Киритилди: 17.01.2024 11:29. Ўқилди: 2303 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 25 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.