Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади

"Суперлига 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Қизилқум" учрашуви якунида мезбон жамоа ходимлари Илҳом Яквалхўжаев ҳамда Нодирхўжа Йўлдошев номақбул ҳаракатларни амалга оширди.

Эндиликда мазкур иш Тартиб-интизом қўмитасида кўриб чиқилади.

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 23-боби ҳакамлар қарорига шикоят ёки эътироз билдириш учун ажратилган бўлсада, "Пахтакор" клубининг юқорида кўрсатилган ходимлари регламентга амал қилмай, учрашув ҳакамларига нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлди. Йўлдошев техник зонада ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди, шунингдек, учрашув комиссарининг иш фаолиятига ҳалал беришга уринди.

Яквалхўжаев эса стадионнинг ВИП трибунасидан туриб ўта қўпол сўзлар ишлатгани етмаганидек, кейинчалик ҳакамлар хонасига бостириб киришга уринган. Оқибатда ҳар икки ҳолатда ҳам масалага Миллий гвардия ходимлари аралашган.

"Пахтакор" клуби расмийлари учрашув якунига етганидан кейинги ярим соат давомида ҳакамликка нисбатан шикоят киритмаган.

Бу эса клуб персоналида якдил позиция мавжуд эмаслигини билдиради. Бироқ Лига комиссари стадионни тарк этиб, ўз иш жойига келганидан кейингина "Пахтакор" техник директори телефон орқали алоқага чиқиб, ҳакамлик сифатига нисбатан эътироз киритмоқчи эканлигини билдирган. Комиссар регламентнинг 23.2-бандидан келиб чиқиб, эътироз қабул қилишни рад этган.

Биринчидан, клуб белгиланган вақтга амал қилмаган, иккинчидан эса эътироз ёки шикоят техник директор эмас, балки бош мураббий ёки спорт директори томонидан қайдномага киритилиши ва имзоланиши лозим.

Қўшимчасига, "Пахтакор" клуби матбуот хизматининг яна бир вакили Беҳзод Назаров медиа трибунада стадионга ташриф буюрган ОАВ вакилларининг иш фаолиятига ҳалал бериб, бутун учрашув давомида жуда қўпол сўзлар билан сўкиниб ўтирган.

Бу каби ҳолат Назаров билан илк бор содир бўлаётгани йўқ. Ўтган мавсумда мутахассис шунга ўхшаш ҳолат учун жаримага тортилганди. Афсуски, ОАВ билан ишлаш бўлими ўзини профессионал томондан тутиш ўрнига, юқоридаги каби ҳунук ҳолатларга сабабчи бўлмоқда. Бу эса Лиганинг эътиборидан четда қолмайди. Шунингдек, "Пахтакор" матбуот хизмати клуб расмий телеграм каналида билдирган фикрлар учун жавоб беришига тўғри келади.

Лига "Пахтакор" матбуот хизматига ўз вазифасига профессионал ёндашишни тавсия қилади. Боиси, "Қизилқум" билан учрашув якунида матбуот анжуманида Лига томонидан ОАВ вакиллари учун тақдим этилган аккредитация билан эмас, балки клуб томонидан берилган бошқа аккредитация билан иштирок этган ходим томонидан мураббийларга провокацион саволлар берилгани аниқланган. Матбуот анжуманида рухсат этилмаган шахснинг иштирок этиши масаласи ҳам Лига томонидан алоҳида кўриб чиқилади ва жазога тортилади.

Матбуот анжуманида "Пахтакор" клуби устози Максим Шацких клуб ҳомийси Лигага техника сотиб олиб бериш таклифини бергани ва мазкур таклиф рад этилгани тўғрисида фикр юритган. Лига Шацкихдан мазкур фикрини фактлар билан конкрет асослаб беришини талаб қилади.

Умид қиламизки, мураббий бунинг уддасидан чиқа олади. Агар эплай олмаса, ОАВ билан кейинги учрашувда мазкур фикрларига қўшимча изоҳ беради", — дейилади хабарда.

Киритилди: 26.05.2024 15:41. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 12 23
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Андижон 13 19
5 Навбаҳор 12 19
6 Нефтчи 12 19
7 Пахтакор 12 19
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 12 7

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
1-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.