Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Максим Шацких: «Пенальтиларни қандай машқ қилиш мумкинлигини билмайман»

Ўзбекистон Суперкубоги ўйинидан аввал "Пахтакор" бош мураббий Максим Шацких, футболчилар Достон Ҳамдамов ва Диёр Холматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Максим Шацких: - Эртага футбол ўйнашни яхши кўрадиган икки жамоа тўқнаш келади. Ўйинларимиз доим қизиқарли кечади. Майдон ҳолати жуда яхши ва эртага мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга интиламиз.

Суперкубок мавсум давомида ютиш мумкин бўлган совринлардан бири. Таркибимиздаги кўп футболчилар ҳали ёш, улар майдонда ўзлари соврин ютишлари мумкин. Биз бор кучимизни берамиз.

"Насаф"да таркиб борасида муаммо бор десангиз, мен жим турганим маъқул. Ҳар бир учрашувдан кейин жароҳат ёки дисквалификацияга дуч келяпмиз. Охирги ўйинларда вазиятларимизнинг ярмидан фойдаланганимизда ҳам биз бир неча баҳсларни биринчи бўлимдаёқ якунлаган бўлардик. Лекин бошқа жамоалар ҳам меҳнат қилмоқда, қаршилик кўрсатишмоқда. Ҳозир осон енгилаётган ёки бошқалардан ажралиб турган жамоа йўқ. Чемпионат ўсиб боряпти деб ўйлайман. Биз эса ёшлар билан барқарор ўйин намойиш қилишимизга вақт керак.

Пенальтилар тепишда босим бўлади, шу сабабли уни қандай машқ қилиш мумкин, билмайман. Буюк футболчилар ҳам пенальтиларда хато қилишган. Рақибнинг қандай тепиши, жарима ва бурчак зарбалари устида ишлаш мумкин. Мухлисларни яхши ҳавода чиройли футболдан завқ олишга таклиф қиламан.

Достонбек Ҳамдамов: - Баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Майдон сифати яхши эканини кўрдик. Ишқибозларимизни ғалаба билан хурсанд этишга уринамиз.

Пайтида биз ҳам ёш бўлганмиз. Катталар маслаҳат берган, улардан хулоса чиқарганмиз. Ёш футболчилар ҳам шуни тушуниши керакки, бу улар учун берилган ажойиб имконият. Катта футболда ўзларини кўрсатиб, келажакда юқори даражага чиқишлари мумкин. Соврин ютишлари учун ҳам қулай пайт. Кўпчиликлари илк бор "Бунёдкор" стадионида ўйнашади.

Диёр Холматов: - Ҳаммага салом. Жамоамизда кайфият яхши, эртанги беллашувга тайёрмиз. Совринни қўлга киритиб, мухлисларга ёқимли онлар тақдим этмоқчимиз.

Киритилди: 28.05.2024 22:27. Ўқилди: 2852 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 ОКМК 1 0
4 Навоий ФА 1 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.04.2025. Суперлига. 5-тур.
18:00
Пахтакор
2-3
Андижон

Навбатдаги учрашув

19.04.2025. Суперлига. 6-тур.
20:15
Нефтчи
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.