Суперлига: 11-турда юзага келган 3 та баҳсли вазият юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси
Жорий йилнинг 17 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 11-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган яна 3 та баҳсли вазият таҳлил қилинди.
Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.
1-вазият. «Пахтакор» - «Навбаҳор» қарама-қаршилиги: дарвозабонга нисбатан қўполлик.
«Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашувининг 90+8-дақиқасида меҳмонлар рақиблари жарима майдонида хавфли ҳужум ташкил қилди. Аммо бу ҳолатда наманганликларнинг 13-рақамли футболчиси мезбонлар посбони тўпни ушламоқчи бўлган пайтда унга бутсаси билан зарба берди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов меҳмонлар аъзосига ҳеч қандай карточка кўрсатмаган ҳолда жарима зарбаси белгилади.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда «Навбаҳор» футболчиси рақиб дарвозабони ҳудудида посбонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Бундай ҳолатда ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Шу сабабдан, Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори нотўғри эканини маълум қилади.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп футболчининг нотабиий тарзда турган қўлига тегиб, йўналишини ўзгартирган. Пенальти белгилаш учум асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.
Киритилди: 18.06.2024 19:58. Ўқилди: 2172 марта. Фикрлар: 0 та.