Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Асосийси – 3 очко»

Суперлигада 15-тур баҳслари давом эттирилди. Турнинг марказий учрашуви эса Қаршида кечди. Унда «Насаф» «Пахтакор»дан минимал ҳисобда устун келди. Беллашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Мухлисларни хурсанд қилишни жуда ҳам хоҳлаган эдик. Уларни табриклаймиз. Йигитлар меҳнат қилишди. «Пахтакор» 5-4-1 схемасида ўйнашини кутмаган эдик. Биринчи бўлимда вазият деярли бўлмади. Иккинчи таймда гол киритгач, натижа учун ўйнадик ва ҳисобни сақлаб қолдик.

— «Насаф»нинг ёрқин ўйинига ўрганиб қолган эканмиз. Бугун кутилганидек кўринмади жамоа?!

— Кўп нарсалар баҳсга таъсир қилди. Ўйин амалиёти йўқлиги сезилди. Бизга қарши майдонга тушган рақибларнинг ҳаммаси асосан ҳимояда тургани боис, бўш зоналар деярли бўлмайди. Рақибнинг танлаган тактикаси ўз ўйинимизни кўрсатгани бермади. Асосийси натижа эди. Ҳаммани ғалаба билан табриклайман.

— Бугунги учрашувни 6 очко учун деб айта оласизми?

— Албатта. «Пахтакор»ни ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Улар яхши ижрочиларни сафига қошиб олди. Бу 6 очколик баҳсга яқин эди.

— Янги келганларнинг ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

— Биз бемалол Стефанга имкон бердик. У жисмонан баҳсга тайёр эди. Валентин ҳали формасини тиклай олганича йўқ. У икки ойда иккита беллашув ўтказган холос. Олдинда ўйинларимиз жуда кўп. Ҳали ОЧЛ-2 баҳсларида иштирок этамиз.

— Марко Станоевични мураббийлар штабида кўриш вариантини кўриб чиқдингизми?

— У билан ҳазиллашиб турамиз, тугатганиндан сўнг клубда олиб қоламиз, селекционер бўлиб ишлайсан деб. У доим кулади бу сўларни эшитганда. Афсуски, 35 ёшда жароҳатдан фориғ бўлиб майдонга қайтиши катта воқеа. Унинг футбол тушунчаси яхши. Йигитлар билан муомиласи, 2-3 та тилни яхши билиши ҳам фойда беради. Буни албатта ўйлаб кўрамиз.

— Иккинчи даврага тайёргарлик пайтида асосий урғу нимага берилди?

— Кўпроқ тикланишга. Вақт кам бўлса, юкламаларни кўпайтириб бўлмайди. Мана бундай пайта оғирлик ҳис қилишимиз мумкин. Иккита таркибимиз борлиги сабабли ротацияга мурожаат этяпмиз. Бугунги рақиб билан осон бўлмаслиги аниқ эди. Уни кўрмай ўтиб кета олмаймиз. Бу ерда иқтидорли футболчилар кўп.

Киритилди: 11.08.2024 02:39. Ўқилди: 2864 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 25 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.