Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Максим Шацких: «Бизга рақибнинг ким эканлигининг фарқи йўқ»

Суперлигада 16-тур ўйинилари давом эттирилди. «Пахтакор» жамоаси бу тур «Локомотив»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимизда бўлди. Биринчи бўлимдаёқ масалани ҳал қилишимиз мумкин эди. Иккинчи таймга ишонч билан чиқдик. Кўп имкониятларга эга бўлдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар асосан ёшлар эди. Уларга бироз вақт керак. Керак бўлмаган голни ўтказиб юборганимиз ёқимсиз бўлди. Асосийси, 3 очко олдик.

— Ёзги трансфер ойнаси чоғида жамоага келиб қўшилган футболчиларнинг жисмоний ҳолати билан муаммо бўлмадими?

— Айнан муаммо шунда. Улар деярли дам олгани йўқ. Биринчи давра тугади. Олимпиадага тайёргарлик ўқув-йиғин машғулотларига киришиб кетишди. Биз уларга бир неча кун дам олиш имконини бердик. Улар робот эмас. Бу руҳан ва жисмонан катта юклама. Айтганимдек, вақт керак. Секин-асталик билан ўйин тонусига тушиб олишади. Биз таркибга қўшиб олган футболчилар жамоани кучайтирди.

— Биринчи даврада учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг бугун «Пахтакор» қанчалик жавоб бера олди?

— Қарзимиз бор эди. Йигитларга машғулот пайтида олинган қарз қайтарилиши кераклигини айтдим. Биринчи даврадаги омадсизликни ортиғи билан қайтардик. Бундан ҳам йирик ҳисоб бўлиши мумкин эди. Агар биринчи бўлимдаги 100 фоизлик имкониятлардан фойдаланганимизда, илк 45 дақиқаликда ҳаммасини якунласак бўлар эди.

— Сентябрь ойидан клуб Элит Чемпионлар лигасидаги иштирокини бошлайди. Ҳозирги жисмоний холатда келиб чиқиб, жамоангизга чемпионат ва халқаро майдонда иштирок этиш қай даражада қийин бўлади?

— Қийин бўлиши аниқ. Бизни сафарда кутаётган ўйинлар маршрутини тузишни бошладик. Ироқ ёки Эронга учиб бориш учун ярим кун сарфаланади. Бу учрашувлар бизни куч сарфлашга мажбур қилади. Йўлни ўзини айтяпман. Беллашувда иштирок этиш, ортга қайтиш ва чемпионатга киришиб олишни ҳисобга олмаганда айтаяпман. Йигитлар соғ-омон бўлиб турса, бу босимга дош беришимиз керак. Баҳслар бошланса, яна кўрамиз. Кўз тегмасин, ҳозирча футболчилар борасида ҳаммаси жойида. Жуда мураккаб вазият кутмоқда бизни. Бу БААга учиб бориш эмас. У мамлакатларга етиб олиш қанчалар мураккаб эканлигини биласиз. Умид қиламанки, бунга тайёр бўламиз.

— «Пахтакор» пик формасига чиқиб боряптими?
— Биласизми, 4 декабрга қадар ҳали ўйинлар кўп. Пик бу жуда катта масофани ташкил этиши керак. Қишки йиғинлар чоғида пойдевор қўямиз. Ўша пайтда қайсидир пайтда пик формага чиқиб, кейин бўшашишни режа қилганмиз. Биз бутун чемпионатга дош беришни режа қилганмиз. Олимпиадада иштирок этган футболчиларимизни кузатяпмиз. Уларнинг фитнесс имкониятларини. Улар билан мураббийларимиз билан биргаликда яқиндан танишяпмиз. Нималарга қодир эканлиги ва нималарга тайёрлигини билмоқчимиз. Улар кўп нарсага қодир. Буни аниқ биламан. Сабаби деярли барчасини икки йил кузатганмиз.

— «Локомотив»га қарз қайтарилди, энди икки турдан сўнг "Сўғдиёна"га ҳам қарз қайтариладими? Бунга тайёрланяпсизларми?

— Йўқ тайёрланмаяпмиз. Бизни "Сурхон" билан учрашув кутиб турибди. Уларни енгишимиз керак, кейин "Сўғдиёна"га тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрланамиз. Қарзимиз бор эканлигини биламиз. Йигитлар буни тушуниб турибди. Бизга ҳозир фарқи йўқ. Жиззаҳ, Наманган, Фарғона – фарқи йўқ. Бизда ҳар бир баҳс финал. Агар бугун майдонга чиқан кайфиятимизни сақлаб қолсак, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Бироз яратилган вазиятлардан фойдаланиш коэффисиентини оширишиниз керак. Ана шунда ҳаммаси осон кечади.

Киритилди: 19.08.2024 10:26. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 52
2 ОКМК 25 44
3 Навбаҳор 25 42
4 Сўғдиёна 24 40
5 Нефтчи 25 40
6 Пахтакор 25 38
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 25 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.11.2024. Суперлига. 25-тур.
18:00
Пахтакор
0-2
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.