Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Давлетов: «Мергановнинг вақти келди. Бугун у зўр ўйнади»

Суперлиганинг 14-тури доирасида қолдирилган «Пахтакор» - «Сурхон» баҳсидан кейинги матбуот анжуманида термизликлар устози Февзи Давлетов иштирок этди.

— Бу ўйиннинг қанчалик муҳимлигини билардик. Ғалаба қозонсак «Пахтакор»га етиб олардик. Сафардаги ўйинда кўп куч йўқотдик, шу сабабли йигитларни нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам тайёрлаш керак эди. Бугун ҳам катта куч сарф қилдик. Эпизодлар бизнинг фойдамизга ишлади, асосий вақтимизни ҳимояда ўтказдик. Гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларни янада ривожлантиришни ўйладик. Иккинчи бўлимда эса биз ўз ҳудудимиздан чиқмадик. Йигитларни яхши ўйин ва ғалаба билан табриклайман. Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизни қўллаб туришди.

— Даврон Мергановни клуб қаердан топган? У бугун ажойиб ўйин ўтказди.
— Даврон Мерганов Сурхондарё футбол мактаби тарбияланувчиси. Бугун у зўр ўйнади. Менимча, унинг вақти келди. Йўлдошевни биласизлар, айни дамда жароҳатда. Шу сабабли захира посбонимизга таяняпмиз. Уни мақтайман.

— «Пахтакор» қайси таркибда ўйнашидан қатъий назар ўйинларда фаворит мақомида бўлади. Лекин «Сурхон» айни дамда юқори ҳолатда. Сўнгги 5 ўйинда жамоа ғалабага эришди. Футболчиларни бу ўйинларга тайёрлаш қандай кетмоқда?

— Йигитларни «Пахтакор» билан ўйин учун алоҳида руҳий тайёрлаш керак эмас. Барчамиз рақибнинг кимлигини билиб турибмиз. Ғалаба қозонишни ҳаммамиз истадик. Улар буни яхши тушуниб туришганди ва буни уддалашди.

— Фан-клуб бугун Жаҳонгир Абдусаломов учун перформанс тайёрлабди...
— Абдусаломов бугун майдонга тушиши 50га 50 эди. У ўз ўйини билан жамоанинг етакчиси эканлигини намойиш қилмоқда.

— Собиқ футболчингиз Улуғбек Ҳошимов ҳақида нималар дея оласиз?
— Энди у бизнинг футболчи эмас. Ортиқча бирор нима дея олмайман.

Киритилди: 22.08.2024 23:09. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.