Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» Элит чемпионлар лигасидаги илк очкосини қўлга киритди

Осиё Элит Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган дастлабки ўйинлари 30 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтди.

“Пахтакор” сафарда “Персеполис” меҳмони бўлди. Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ Али Алипур бурчак зарбасидан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлимда "Пахтакор" кўплаб вазиятлар яратган бўлса-да, тўпни рақиб дарвозасига кирита олмади.

Иккинчи бўлимда “шерлар” фаолликни оширишди. 59-дақиқага ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ҳожиакбар Алижоновнинг узатмасидан кейин Драган Черан аниқ зарба билан гол муаллифига айланди.

Шундан сўнг "Персеполис" олдинга ўта бошлади. Хусусан, Остон Ўрунов захирадан майдонга тушиб, жамоасининг ҳужумларини ташкил этишда фаол ҳаракат қилди. Аммо қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

1-турда “Пахтакор” “Ал-Васл”га 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Элит чемпионлар лигаси, 2-тур баҳси
30 сентябрь, душанба
“Персеполис” – “Пахтакор” 1:1
Голлар: 1:0 — 1 Алипур, 1:1 — 59 Черан.
“Персеполис”: 1.Гендус, 11.Аҳмадзода (27.Меҳри, 58), 9.Алипур (31.Жоао, 58), 19.Амирий (10.Алкасир, 69), 20.Эл-Амлуд, 30.Гвелесиани, 6.Каноний, 77.Ходабанделу (21.Содиқий, 46), 4.Муҳаммадий, 7.Рафеий (70.Остон Ўрунов, 69), 5.Риги.
“Пахтакор”: 12.Владимир Назаров, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достон Ҳамдамов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 73), 10.Драган Черан (40.Кими Мерк, 84).
Огоҳлантиришлар: Отабек Жўрақўзиев (3), Ходабанделу (23), Достон Ҳамдамов (45+1).

Киритилди: 30.09.2024 23:01. Ўқилди: 1930 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Навбаҳор 11 20
4 Нефтчи 10 19
5 Динамо 9 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 10 16
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Хоразм 10 11
12 Қизилқум 9 11
13 Машъал 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

25.05.2025. Суперлига. 11-тур.
20:00
Пахтакор
2-1
Хоразм

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.