Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локомотив” ва “Сурхон” клуби футболчилари 3 та ўйинга четлатилди, “Пахтакор” спорт директорига чора кўрилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

“Қизилқум” — “Сўғдиёна”

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Сўғдиёна” учрашувининг 87-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Жасурбек Ёқубов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасурбек Ёқубовга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив” — “Навбаҳор”

19-тури доирасидаги “Локомотив” — “Навбаҳор” учрашуви 67-дақиқасида “Локомотив” футбол клуби футболчиси Жасур Ҳакимов рақиб ўйинчисининг бош қисмига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасур Ҳакимовга (“Локомотив”) нисбатан 3 та ўйинга четлатиш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

“ОКМК” — “Сурхон”

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “ОКМК” — “Сурхон” учрашувининг 16-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси М. Абдураҳмонов тўп учун кураш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёғига зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муҳаммадали Абдураҳмоновга нисбатан 3 та ўйинга четлатиш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “ОКМК” — “Сурхон” учрашувининг 75-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Ж. Хожиниязов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамолиддин Хожиниязовга (“Сурхон”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон” — “Бунёдкор”

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Сурхон” — “Бунёдкор” учрашувининг 90+1-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Ҳамидулло Абдунабиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ҳамидулло Абдунабиевга (“Бунёдкор”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+7-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Шахбоз Жўрабоев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шахбоз Жўрабоевга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Айнан шу учрашувнинг 90+1-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Андрижа Филипович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андрижа Филиповичга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Насаф” — “ОКМК”

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги “Насаф” — “ОКМК” учрашувининг 86-дақиқасида “ОКМК” футбол клуби футболчиси Сардор Раҳмонов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Раҳмоновга (“ОКМК”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Кубоги
“Пахтакор” — “Навбаҳор”

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви биринчи бўлимидан сўнг “Пахтакор” футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мақсудов трибуна ости йўлакчасида меҳмон жамоа расмийларга нисбатан ўзини номақбул тутиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тартибсизлик келтирган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Мақсудовга (“Пахтакор”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Киритилди: 03.10.2024 17:28. Ўқилди: 2794 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

06.07.2025. Суперлига. 15-тур.
20:00
Пахтакор
2-0
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.