Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Элит ОЧЛ. “Пахтакор” футболчиларнинг ўйини қандай баҳоланди?

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги “Ал-Ҳилол” - “Пахтакор” учрашуви 11 март, сешанба куни Риёддаги “Кингдом Арена” стадионида бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги голларга Ал-Ямий, Малком, Ад-Довсарий ва Носир ад-Довсарий каби футболчилар муаллифлик қилишди. Sofascore портали ўйиндан кейин футболчиларнинг майдондаги ҳаракатини баҳолади. Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида иккита ассист муаллифи бўлган Муҳаммад Канно деб топилди — 8,7 балл. Майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилган ярим ҳимоячи бир қанча вазиятларда жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди ва икки голига ҳаммуаллифлик қилди. “Ал-Ҳилол” сафида энг ёмон ҳаракат қилган футболчи эса Маркос Леонардо бўлди — 7,1 балл.

“Пахтакор” сафида энг яхши ўйин ўтказган футболчи дарвозабон Жонатан бўлди. Бразилиялик посбон 4 та гол ўтказган бўлса-да, 5 марта сейв амалга ошириб, ҳисобни бундан ҳам йириклашиб кетишига йўл қўймади. Портал дарвозабоннинг ҳаракатларини 7,5 балл билан баҳолади.

67 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Диёр Холматов эса “шерлар” таркибидаги иккинчи энг яхши футболчи бўлди — 6,5 балл. Ярим ҳимоячи майдонда ҳаракат қилган вақти давомида 32 марта тўпга тегинган. 18 марта шерикларига пас берган бўлса, шулардан 15 таси манзилга аниқ етиб борган. Футболчи ердаги 7 та курашнинг 3 мартасида ютиб чиққан. Холматов 67 дақиқа давомида 1 марта рақиб дарвозаси томон хавфли зарба беришни уддалади.

Абдурауф Бўриев, Абдулла Абдуллаев, Жонатан Лукка каби футболчилар Sofascore томонидан 6,4 баллга лойиқ кўрилди. "Жар"да кечган баҳсда ягона гол муаллифига айланган Фламарион эса “Пахтакор” сафидаги энг ёмон ҳаракат қилган футболчи бўлди — 5,9 балл.



Маълумот учун, ушбу ғалабадан кейин “Ал-Ҳилол” чорак финал йўлланмасига эга чиқди. “Пахтакор эса икки ўйин натижасига кўра мусобақа билан хайрлашди.

Киритилди: 12.03.2025 12:21. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.03.2025. Суперлига. 3-тур.
20:30
Пахтакор
0-1
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.