Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига, 4-тур. «Пахтакор» ва «Навбаҳор» мураббийлари ҳамда «Сўғдиёна» раҳбариятига жазо тортилиши мумкин

«Пахтакор» - «Машъал» -  1:0

Апрель ойининг иккинчи санасида «Пахтакор» клуби ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилди. 1-турнинг қолдирилган ўйини юзасидан Лига комиссари мезбонлар ёрдамчи мураббийи Марко Алехандрени ўз билдиргисида қайд этди. Мутахассис регламентнинг айрим бандларига нисбатан беписанд муносабатда бўлган.

Унга кўра мураббий бош мураббий ва жамоа сардори бор бўлишига қарамай, ўз эътирозларини қўпол тарзда бир неча бор баён қилган. Шундан келиб чиқиб, Лига хорижлик мутахассисни расман огоҳлантирди ва клуб расмийларидан регламент талабларини унга тушунтиришни сўрайди. Келгусида бу каби ҳолат жарима интизом чораси қўлланилишига олиб келади.

«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 3:2

«Навбаҳор» мураббийи Михаил Смирнов учрашув давомида «Пахтакор» мураббийи билан бўлгандек ҳолатни бир неча бор содир этган. Лига унга нисбатан ҳам расмий огоҳлантириш бериши мумкин эди. Бироқ Смирнов учрашув якунида бош ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган ва қизил карточкага лойиқ кўрилган. Шундан келиб чиқиб, унинг ишини ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси кўриб чиқади.

"Истиқлол" стадиони таблоси билан боғлиқ эътирозлар Лига комиссари билдиргисида қайд этилган ва комиссар буни регламентнинг 15.5-банди билан боғлаган. Стадион расмийлари келгуси расмий учрашувда ҳам Лига талабига беписанд муносабатда бўлса, «Нефтчи» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

«Сўғдиёна» - «Пахтакор» - 2:0

Афсуски, «Сўғдиёна» футбол клуби расмий учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қатор масалаларга эътибор қаратмаган.

Биринчи навбатда клуб стадион ходимлари учун 4-турга келиб ҳам аккредитация тайёрламаганлиги қайд этилган. Оқибатда техник ҳудудда комиссар таниб олиши мушкул бўлган кўплаб бегона шахслар ҳаракат қилган. Бу эса клуб расмийлари ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётганини билдиради.

Учрашувнинг 80-дақиқасида икки бегона шахс трибунадан ошиб тушиб, учрашувни майдонга яқин ҳудудда томоша қилишни бошлаган, қўшимчасига, расмий ўйин вақтида клуб маскоти билан суратга тушган. Учрашув якунлангач эса икки нафар бола майдонга югуриб тушган. Клуб хавфсизлик офицери ҳар икки ҳолатга бепарво муносабатда бўлган. Бегона шахсларнинг техник ҳудуд бўйлаб исталганча ҳаракат қилиши Лига комиссари учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқарган.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам машинаси учрашув стартига 20 дақиқа қолгандагина етиб келган. Яъни, жамоалар расмий машғулот ўтказаётган вақтда, уларнинг эҳтимолий жароҳат олиши мумкинлиги юзасидан қайғурилмаган. Учрашув бошланганидан кейин ҳам комиссар регламент асосида талаб қилган айрим масалалар ҳал этилмаган ва улар кечиккан ҳолатда амалга оширилган.

Лига «Сўғдиёна» клубининг учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қатор камчиликлари тегишли қўмита ёрдамида кўриб чиқилиши ва клубга нисбатан чора кўрилишини таъминлайди. Келгусида бу каби ҳолат такрорланса, клубга нисбатан жиддийроқ чора кўрилади.

Киритилди: 08.04.2025 07:37. Ўқилди: 1561 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

18.05.2025. Суперлига. 10-тур.
21:00
Қизилқум
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.