Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. Бешта гол урилган ўйинда «Андижон» Тошкентда «Пахтакор»ни таслим этди

Ўзбекистон чемпионатининг 5-тури доирасида "Пахтакор" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди. Учрашув жуда кескин ва драматик тарзда кечди.

Илк бўлимда мезбонлар тўп назоратига эга бўлишди, бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилишди. Сергеев, Собирхўжаев ва Фламарион каби етакчи футболчилар фаол ҳаракат қилдилар, бироқ танаффусгача ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда эса томошабоп футбол бошланди. 53-дақиқада Абдуманнопов "Андижон"ни олдинга олиб чиқди. Ортидан 60-дақиқада Турдимуродов бурчакдан узатилган тўпни голга айлантириб, фарқни икки тўпга етказди – 0:2. Аммо "Пахтакор" таслим бўлмади. 67-дақиқада Сергеев Фламарион ва Ўринбоев иштирокидаги чиройли комбинацияни гол билан якунлади – 1:2.

Бироқ 80-дақиқада Ускоковичнинг голи меҳмонларга янада ишонч бағишлади – 1:3. "Пахтакор" ўйинни қутқариш учун катта куч билан олдинга урила бошлади. 84-дақиқада захирадан майдонга тушган Башар Ресан ҳисобни 2:3 қилиб қисқартирди. Қолган дақиқаларда "шерлар" гол уриш учун бор имкониятларини ишга солишди. 90+5-дақиқадаги стандартдан кейинги вазиятда ҳам гол уриш имконияти бўлди, аммо тўп дарвозага кирмади.

Шу тариқа, "Андижон" Тошкентда сенсацион ғалабага эришди ва ўз очколарини 9 тага етказиб олди. "Пахтакор" эса мавсумдаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Суперлига, 5-тур
"Пахтакор" – "Андижон" 2:3 (0:0)
Голлар: Сергеев (67'), Ресан (84') – Абдуманнопов (53'), Турдимуродов (60'), Ускокович (80')

Киритилди: 13.04.2025 20:06. Ўқилди: 1039 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

06.07.2025. Суперлига. 15-тур.
20:00
Пахтакор
2-0
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.