Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шацких Украина клубларига ўзбек футболчиларига эътибор қаратишни тавсия қилди

Ўзбекистоннинг "Андижон" клубида ишлаб келаётган мураббий Максим Шацких Украина клубларини ўзбек футболчиларини диққат билан кузатишга чақирди.

— Балки Украинада ўзбек футболчиларига етарлича эътибор берилмаётгандир? Бундан ташқари, ҳозирги вазиятни ҳисобга олсак, ҳамма ҳам уруш кетaётган мамлакатга боришга тайёр эмас. Шу боис, маҳаллий футболчилар кўпроқ бошқа йўналишларга қарашмоқда — Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Хитой, Тайланд.

"Шахтёр"ни эътибордан четда қолдирамиз, чунки уларнинг ривожланиш модели ўзгача. Лекин "Динамо" ёки "Полесье" каби клублар ўзбек бозорини синчиклаб кузатганида, ўзлари учун керакли футболчиларни топа олишарди. Ўзбекистонда етарлича малакали футболчилар бор, улар бугунги кунда украин футболчилардан ҳеч ҳам кам эмас. Аммо такрорлайман, ҳозирги шароитда яхши легионерни УПЛга таклиф қилиш осон эмас.

Исмларни айтмайман. Фақат шуни таъкидлашим мумкинки, менимча, Ўзбекистонда сифатли футболчилар кўп. Мен ишлаётган "Андижон"да ҳам шундай футболчилар бор. Илгари "Пахтакор"да бўлганимда, ёрдамчиларим билан бирга келажакдаги Ўзбекистон миллий жамоаси таркибини шакллантиргандик. Ҳозир Олимпия термаси деярли шу футболчилардан иборат", — деди Шацких.

46 ёшли украин мутахассис икки марта Ўзбекистон чемпиони бўлган. Ҳозирда унинг бошқарувидаги "Андижон" жамоаси Суперлигада 11-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 16.06.2025 16:06. Ўқилди: 1699 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2026. Суперлига. 5-тур.
17:00
Пахтакор
3-1
ОКМК

Навбатдаги учрашув

09.04.2026. Суперлига. 6-тур.
19:00
Нефтчи
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик