Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳарорати баланд ўйинлар остонасидамиз ёхуд Суперлигада 13-турда супер тўқнашувлар бор

19-23 июнь кунлари Суперлигада 13-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Доимгидек, бўлажак турда бир-биридан муросасиз ва муҳим баҳслар кутмоқда.

19 июнь

20:00. “Андижон” – “Қизилқум”

Янги клуб базасига эга бўлган “Андижон”да ўзгаришлар бор. Максим Шацких ўз фалсафаси билан жамоа ўйинига ва натижаларига таъсир ўтказмоқда. Биринчи давра якунига етмасдан 3 нафар хорижлик ўйинчилар билан хайрлашди. Миш-мишларга қараганда, "бургутлар" трансфер ойнаси вақтида фаол бўлади ва жамоа сафида янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Бош мураббийсиз қолган “Қизилқум”да вазият оғир. 5 ўйиндан бери жамоа ғалаба қозона олмаяпти. Акмал Рустамов вақтинчалик клубни бошқаряпти ва тез орада янги мураббий келиши кутилмоқда. Ким эканлиги ҳозирча номаълум. "Кончилар бугун жамоа ғалабасиз сериясига чек қўйиши мумкин.

Бу ўйинда ҳозирча бирор жамоа устун эмас. Қолганини ўйинда кўрамиз.

20:00. “Сўғдиёна” – “Хоразм”

Омадсизликлар гирдобидан чиқа олмаётган “Сўғдиёна” бугун ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилади. Жиззахликларда ҳам вазият оғир. 14-ўринни эгаллаб турибди. Иван Бошкович вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини ҳар қанча топишга уринмасин, натижалар яхши эмас.

“Хоразм” бир неча турдан бери ўз ўйинларини Жиззахда ўтказиб келмоқда. Бугун меҳмон сифатида ўйнайди, аммо "Сўғдиёна" ўйингоҳи Фузайлов жамоасига бегона эмас. Таькидлаш керакки, хоразмликлар Суперлигада дебютини ўтказаётган бўлишига қарамай, анча мазмунли ҳаракат қилмоқда. Рақибларига очиқ ва ҳужумкор ўйин кўрсатишини биламиз. Демак, “Сўғдиёна”га ўз майдонида осон бўлмаслиги мумкин.

20 июнь

20:00. “Нефтчи” – “Бухоро”

Фаворит сўзсиз “Нефтчи”. Фарғоналикларни уйида ҳатто дуранг ўйнаса ҳам бу улар учун мағлубиятга тенг бўлади. Ўтган турда Термизда очко йўқотди ва пешқадамлар билан орадаги фарқни кўпайтириб юборди. Табиийки, бундан жамоа мухлисларининг ғазабини қўзғаб юборишган.

“Бухоро”нинг натижалари қониқарли эмас. Анчадан бери ғалаба нашидасини сурмаяпти. Фарғонада ҳам иккинчи рақамли бўлиб ҳаракат қилишади. Натижалар ўзгаришсиз қоладиган бўлса, тез орада Улуғбек Бақоев истеъфога чиқиши эҳтимоли бор.

21 июнь

20:00. “Навбаҳор” – ОКМК

Турнинг марказий беллашуви. Ўтган тур ҳар икки жамоа муваффақиятли ўтгани йўқ. Наманган клуби Қаршида “Насаф”га ютқазди. ОКМК эса воҳанинг бошқа бир жамоаси “Шўртан”ни Олмалиқда енга олмади. Бу қарама-қаршиликда иккиси ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Сергей   Лушан бошқарувидаги “лочин”лар бу йилги мавсумда ўз уйида яхши ўйнамоқда. ОКМК ҳам камбэклари билан барчани ўзига қаратиб қўйган. Қисқаси, ҳар томонлама ўйиннинг ҳарорати баланд бўлади. Балки голларга бой ўйин кўрармиз.

22 июнь.

20:00. “Пахтакор” – “Қўқон-1912”

“Пахтакор” Камолиддин Тожиев бошқарувига ўтганидан кейин рақиблар дарвозасига кўпроқ голлар уряпти ва ғалабаларга эришяпти. Навбатдаги турда ҳам “Пахтакор” фаворит. “Шерлар” ўзига келяпти ва йўлидан чиққан ҳар бир рақибини аяб ўтирмаяпти.

Қўқонликларда вазият яхши эмас. Аввалги турда “Машъал”га ўз уйида йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбкистон кубоги плей-офф ўйинида “Бунёдкор”га ютқазиб қўйиб, турнирни муддатидан олдин тарк этди. Тошкентдаги ўйинда уларга осон бўлмайди.

20:00. “Шўртан” – “Сурхон”

“Шўртан” охирги турларга келиб ўзлари учун керакли бўлган очколарни қўлга киритяпти. Суперлига 12-турида Олмалиқда қимматли бир очкога эга бўлди. Кубокда “Арал”ни йирик ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди. Қисқаси, Элдор Мойлиев вақтинчалик мураббий бўлишига қарамай, натижаларни яхши томонга ўзгартира олди.

Термизликлар бу мавсум барқарорлик етишмаяпти. Ҳар турда кутилмаган натижалар қайд этмоқда. Ғузорда ғалаба учун бориши турган гап. Бу қарама-қаршиликда фаворит йўқ. Лекин шиддатли баҳс бўлиши мумкин.

23 июнь
20:00. “Динамо” – “Бунёдкор”

Вадим Абрамов жамоаси мағлубият нималигини билмай келяпти. Бу сафар уларни “Бунёдкор”га қарши ўйин кутмоқда. Вадим Абрамов собиқ жамоасига қандай совға тайёрлаб қўйганини 23 июнь куни билиб оламиз. Агарда самарқандликлар мана шундай муваффақиятли давом этадиган бўлса, мавсумни совринли ўринларнинг бирида тугатиши мумкин.

Розиқжон Султонмуродов

Киритилди: 19.06.2025 20:43. Ўқилди: 1471 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.06.2025. Суперлига. 14-тур.
20:00
Насаф
2-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.