Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Дуранг бизни қониқтирмайди»

«Динамо» - «Пахтакор» (1:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аламли дуранг. Афсуски, яна ҳисобда олдинда бораётиб якунда гол ўтказдик. Бунга ўзимиз айбдор, иккинчи бўлимда рақибга тўпни бериб, нотўғри ҳимояландик, жамоавий ўйинимиз яримҳимоячиларсиз ўтаётгандек эди. Ўйинни назорат қилиб, қарши ҳужумда рақибни жазолаш мумкин эди. Рақиб гол урган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат кўрингандек эди, нима ҳам дердим – футбол шунақа ўйин. Бу дуранг бизни қониқтирмайди.

Улуғбек Ҳошимовнинг жароҳати? Ҳозирча маълумот йўқ, эртага билиб оламиз. Умид қиламанки, бу жиддий эмас, шунга қарамай у 1-2 ҳафта бизга ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Уйда ғалабани сақлаб қола олмаётганимиз босим ёки руҳий ҳолат билан боғлиқ эмас, шунчаки рақиблар сафарда кўпроқ ҳимоядан ўйнашади, бу қийинчилик туғдиради. Гол ҳам уряпмиз, аммо гоҳида хотиржамликка берилаётгандекмиз. Майдонда ҳамжиҳатликни қўлдан чиқаряпмиз.

Четлатиш? Ўзим ҳам ҳайрон бўлдим, чунки ҳаттоки ВАРни ҳам кўришмади. Фирдавс Абдураҳмонов рақибига тажавузкорлик қиладиган бола эмас. Бирданига қизил берилгани мени ҳайрон қолдирди. У жуда тартибли йигит. Бу мен учун тушунарсиз қарор бўлди.

Абдухолиқовнинг голи яққол офсайд эди? Ҳа, офсайддек кўринди, аммо кейин вазиятни кўриб, ҳакамлар голни инобатга олишди.

«Насаф» ва «Нефтчи» узоқлашмоқда? Ҳали бу рақибларга қарши ўйинларимиз бор, умид қиламанки уларга қарши ўйинларгача ҳам биз бу курашда иштирок этаётган бўламиз», - деди Вадим Карленович.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати

Киритилди: 12.08.2025 17:37. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сурхон 22 25
10 Сўғдиёна 21 24
11 Машъал 22 22
12 Андижон 20 21
13 Қўқон-1912 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Суперлига. 21-тур.
19:00
Пахтакор
2-1
Нефтчи

Навбатдаги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.