Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Машъал" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

— Ўйин ҳақида

— Яна ўзимизнинг хатолар эвазига гол ўтказиб юбордик. Бу вазиятларни ўйлаб, хулоса қилишиз керак. Нега биз ўйиннинг бошида голлар қўйиб юборяпмиз? Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида чарчоқ сабаб гол ўтказиб юбориш табиий, лекин нега учрашув бошида гол қўйиб юбораётганимиз бироз тушунарсиз. Бу тактик жиҳатдан йўл қўйилган камчилик бўлиши мумкин. Бунинг устида ишлашимиз керак. "Пахтакор"ни табриклаймиз. Мақсадимиз кубок финали эди. Ўхшамади. Бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади.

— Жамоа ўйин бошида "Пахтакор"га яхши қаршилик кўрсатаётганди. Хатто биринчи голдан кейин ҳам шундай бўлди, аммо иккинчи голдан кейин жамоа ўйинни бироз ташлаб қўйди. Ҳисоб 1:3 бўлганда жамоа катта иштиёқ курсатди. Бу иштиёқни эртароқ кўрсатишнинг иложи йўқмиди?

— Бу психологик ҳолат билан боғлиқ. Футболчилар "Пахтакор", "Насаф" каби номларни эшитганда бироз чўчишмоқда. Иккинчи бўлим кўрсатдики, рақибни ҳурмат қилган ҳолда исталган жамоага қарши ўйнаса бўлади. Футболчиларда ишонч бўлса, ўйин яхши чиқмоқда. Ўйин давомида шунга урғу қаратишимиз керак.

— Самандар Очилов нега майдонга тушмаяпти?

— У яхши футболчи. Унинг позицияси марказий ҳимоячи. Ҳозирги рақибларда бўйи узун ҳужумчилар бор, шунга бу жамоаларга қарши бўйи узун ҳимоячилардан фойдаланяпмиз. Унга ҳам имконият берамиз. Рақобатда ким ютиб чиқса ўша майдонга тушади.

— "Нефтчи" билан ўйинда жуда кўп "брак"лар бўлди. Бугун ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Бу рақибнинг даражасидан келиб чиқиб бўлдими?

— Рақибнинг даражаси сабаб деб ўйламайман. Бу руҳий ҳолат, футболчилар ўзига бўлган ишончни сақлай олмаяпти. Агар биз "Андижон"га қарши ўйин каби иштиёқ билан майдонга чиққанамизда ҳар бир жамоага муаммо туғдирган бўлардик. Мағлубиятлардан кейин бироз қўрқув бўлмоқда. Бу ҳар бир жамоада бўлади. Ғалаба учун кўз ёниб турса, исталган рақибдан очко олса бўлади. Бу руҳий камчилик деб ўйлайман.

Киритилди: 27.08.2025 06:23. Ўқилди: 1027 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Бунёдкор 21 38
5 Динамо 20 38
6 ОКМК 21 37
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сурхон 22 25
10 Сўғдиёна 21 24
11 Машъал 22 22
12 Андижон 20 21
13 Қўқон-1912 21 21
14 Хоразм 21 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Суперлига. 21-тур.
19:00
Пахтакор
2-1
Нефтчи

Навбатдаги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.