Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» - «Динамо»: Бу вазият пеналти эмасми? (видео)

Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасида «Динамо» жамоаси Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлиб, турнирни аламли тарзда якунлади.

Вадим Абрамов шогирдлари мезбонларга қарши баҳсда 120 дақиқа давомида мардонавор курашиб, фақат пеналтилар сериясида (0:0, 2:4) омадсизликка учрашди, гарчи, асосий вақтнинг ўзида ғалаба қозониш мумкин бўлган пайтда. Бунинг учун ВАР том маънода ишлаши кифоя эди.

«Пахтакор» – «Динамо» учрашувидан олдин Ўзбекистонда илк бор бош ҳакам ВАР текширувидан кейинги якуний қарорини бутун стадион бўйлаб эълон қилиши маълум қилинди. Ҳакам қарорининг эълон қилиниши Европа ва жаҳон ареналарида синовдан ўтгани ва бу илғор тажриба энди Ўзбекистонда ҳам футбол ўйинларида шаффофликни оширишда самарали восита экани Ўзбекистон ҳакамлар маркази томонидан эътироф этилди.

Ўйиндан олдин стадионда шахсан Ҳакамлар маркази раҳбари Маъмур Саидқосимов буни синовдан ўтказаётганини кўриб, очиғи қувонгандик. Зеро, «Жар» стадионида «Пахтакор»га қарши кечган ўтган йилги баҳсда тўсатдан ВАР ишламай қолгани, оқибатда Чераннинг офсайддан урган голи инобатга олингани, яна 2та пеналти белгилангани билан боғлиқ воқеалар ёдимизда.

Афсуски, «Пахтакор» билан ўйинда шахсан Ҳакамлар маркази раҳбари назоратчилик қилаётганига қарамай, ўйиннинг 25-дақиқасидаги вазият роппа-роса бир йил аввалгидек «ВАР билан боғлиқ воқеалар яна такрорланаяптими?» қабилидаги саволларни туғдирди. Чунки «Пахтакор» жарима майдони ичида мезбонлар ҳимоячиси Дилшод Саидов «Динамо» яримҳимоячиси Ричард Фрайдейни чалиб йиқитган эди. Бош ҳакам Достон Раҳмонов кўз ўнгидаги қоида бузилишини илғай олмагандир, аммо ВАРдаги ҳакамлар Иброҳим Исмоилов ва Александр Сидоров нега бунга кўз юмдилар? Ўйин давомида бирорта вазият ВАРда текширилмаганидан келиб чиқсак ё бу сафар ҳам ВАР «ишламай» қолдимикин?

Умуман олганда, «Динамо»нинг «Пахтакор»га қарши ўйинларида ҳакамларнинг Самарқанд жамоаси зарарига ишлаётган қарорлари анъанага айланаётгани хавотирли. Ҳар ҳолда таркибдаги жароҳатлар, ижарага олинган ўйинчининг ваъдага мувофиқ майдонга туширилмаганига қарамай, асосини миллий жамоа ўйинчилари ташкил этадиган «Пахтакор»га қарши 120 дақиқалик жанговар ўйинда майдондаги яна бир жамоанинг  қарори натижага таъсир қилди.

«Динамо» ПФК ҳакамлик бўйича яна расмий шикоят киритадими? Йўқ, Жиззахдаги ўйиндан кейин регламентга биноан ПФЛ ҳисоб рақамига 10 миллион сўм ўтказиб, Ҳакамлар маркази раҳбари Маъмур Саидқосимов номига хат йўллаган ва комиссия «Сўғдиёна» - «Динамо» (1:1) ўйинининг 90+6-дақиқасида белгиланган пеналти нотўғри қарор бўлганини тан олиб, ҳакамларга чора кўрилишини маълум қилганди. Натижада, эътироз ўринли экани сабаб ПФЛ «Динамо» ҳисоб рақамига 10 миллион сўмни қайтарган, аммо жамоамиз ҳакамларнинг навбатдаги хатоси сабаб қўлдан чиқарган муҳим 3 очкони ҳеч ким қайтариб бера олгани йўқ. Шундай экан, бу сафар ҳам қимматли вақтни беҳуда ишларга сарфламоқчи эмасмиз. Эҳтимол, вазифасидан келиб чиққан ҳолда ЎзФҲМ финал йўлланмаси тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган Фрайдей йиқитилган вазият бўйича баёнот берар, қолгани эса ҳакамларнинг виждонига ҳавола...

Усмон Ибодов, «Динамо» ПФК матбуот котиби.

Киритилди: 26.09.2025 14:32. Ўқилди: 2861 марта. Фикрлар: 18 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.09.2025. Суперлига. 23-тур.
19:00
Пахтакор
1-0
Сурхон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.