Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. 6 та гол урилган Тошкент дербисида «Пахтакор» ғалаба қозонди

Тошкент дербиси ҳар доим қизиқарли ва муросасиз кечади. Бу сафар ҳам «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўртасидаги баҳс юқори темпда бошланди. Амалдаги Ўзбекистон Кубоги соҳиби ҳисобланган «шерлар» ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади ва аввалги дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олди.

6-дақиқада Башар Ресаннинг аъло даражадаги узатмасидан кейин Достон Ҳамдамов ҳисобни очди — 1:0. Бу гол дербининг кайфиятини белгилаб берди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Ҳожиакбар Алижонов ўзининг юксак маҳоратни намоён этган зарбаси билан ҳисобни 2:0 га етказди.

«Пахтакор»нинг илк ярим соатдаги ўйини ўта ишончли кўринишда бўлди — Абдурауф Бўриев ҳимояда аъло ҳаракат қилди, Ресан ва Собирхўжаев эса марказни тўлиқ назорат қилди. Биринчи бўлим якунланишидан олдин Иброҳим Иброҳимов узоқ масофадан йўллаган кучли зарба билан ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

Бироқ иккинчи бўлим бошлангач, «Бунёдкор» жавоб зарбасини берди. 52-дақиқада Кривокапич Назаровнинг хатосидан фойдаланиб тўпни дарвозага йўллади, 57-дақиқада эса Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи интригани тиклади — 3:2.

Шундан кейин «Пахтакор»да Турғунбоев, Эркинов ва Фламарино каби захирадагилар майдонга тушиб, ўйинга янгича нафас киритди. Қор аралаш ёмғир остида кечган баҳс жуда курашларга бой бўлди.

Ва ниҳоят, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Ҳожимат Эркинов 90+5-да гол уриб, дербининг нуқтасини қўйди. Шавкат Насибуллаевнинг ҳуштаги билан «Пахтакор» мухлислари яна бир муҳим ғалабани нишонлади.

«Пахтакор» дербидаги ғалаба эвазига ўз очколарини 55  тага етказиб олди. «Бунёдкор» эса 46 очко билан 5-ўринда қолди.

Суперлига. 27-тур
«Пахтакор» — «Бунёдкор» 4:2
Голлар: Ҳамдамов, 6; Алижонов, 12; Иброҳимов, 45; Эркинов, 90+5 — Кривокапич, 52; Абдухолиқов, 57
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Киритилди: 03.11.2025 20:41. Ўқилди: 1164 марта. Фикрлар: 13 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

03.11.2025. Суперлига. 27-тур.
18:30
Пахтакор
4-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.