Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳожимат Эркинов: «Мендан футболчи чиқмаслигини рўй-рост айтишганди...»

90minutuz подкастида меҳмон бўлган Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Пахтакор» клуби вингери Ҳожимат Эркинов ўзининг фаолият йўлига тўхталиб, баъзи қизиқарли ҳолатларни тилга олди. Дейлик, айтишича, вақтида ундан футболчи чиқмаслигини рўй-рост айтган эканлар бўйи пастлиги туфайли.

*** 

Подкаст муаллифлари бўйга қараб хулоса чиқариш оқибатида кўплаб яхши футболчилар келажагига болта урилаётганини таъкидлаб, Ҳожимат Эркиновдан бу борадаги фикрларини сўрашди: «Ҳа, бўй масаласида менга нисбатан ҳам паст баҳо бериш, нотўғри фикр­лар янграган. «Пахтакор» ўринбосарлари сафида ўйнаганимда, Шота Арвеладзега ассистентлик қилган ўзимизнинг мураббий ёшлар лигаси ўйинларини кузатиш асносида ўзини кўрсатган футболчиларни асосий жамоага тавсия этарди. Мен эса ўша вақт ҳеч қачон назарга тушмаганман. Фақат Қўқон ва Олмалиқда ўйнаганимдан кейингина «Пахтакор» асосий таркибига кирганман. Унгача бошланғич таркибга бирор марта жалб этилмаганман. «Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст», - дейишган ҳатто. Айрим мураббийларда шундай ёндашув бор. Буни ўша вақт билганман. Лекин бўй масаласида футболчининг позиция­сини ҳам ҳисобга олиш керак. Дейлик, дарвозабон, марказий ҳимоячи ёки таянч ярим ҳимоя­чиси бўлса, бўй муҳим ўрин тутиши мумкин».

Ҳожимат Эркинов подкаст муаллифлари билан суҳбатда Миржалол Қосимов бошқарувидаги ОКМКда ўйнаган даврини ҳам эслади. «Миржалол ака - жуда қаттиққўл мураббий. Жамоадаги биринчи ўйиним Жиззахда «Сўғдиёна»га қарши кечган ва 1та ассист муаллифига айланганман. Шундан сўнг менга мунтазам ўйин амалиёти бера бошлашди. Кейинги баҳсда «Бунёдкор» дарвозасига гол ургандим. Миржалол акадан минннатдорман. Мени кўп марта қўллаб-қувватлаб, ўйин амалиёти берганди. Айнан ОКМКда мухлисларга танилганман - бу фаолиятимдаги бурилиш даври. Қисқаси, Миржалол Қосимов қўл остида футболчи сифатида ўсишга эришганман. Ўша пайт Олмалиқда кўплаб тажрибали футболчилар йиғилишганди, улар билан ишлаш орқали катталар даражасига мослашганман», - деди Эркинов.

90minutuz подкасти муаллифлари 24 ёшли футболчига АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида миллий жамоамиз қайси термалар билан бир гуруҳдан жой олишини хоҳлаши ҳақида ҳам савол беришди. Эътиборлиси, Ҳожимат бунга жавобан жаҳоннинг энг кучли жамоаларини тилга олди: «Ўзим истаган жамоаларни айтаверайми? Фақат энг кучли термаларга қарши ўйнашимизни хоҳлайман - Бразилия, Испания, Португалия... Лекин майли, энг кучсизлари тушаверсин. Зеро, турнирда узоқроққа боришимиз керак. Шунда ўз-ўзидан кучлироқ жамоалар билан ўйнаш ҳам насиб этади...».

90minutuz подкастида меҳмон бўлган «Бунёдкор»нинг тажрибали ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов эса ўзбек футболида қайси голеадорлардан ўрнак олгани ҳақида гапириб берди: «Гол урадиган барча ҳужумчиларни ёқтирардим. Масалан, бош билан яхши ўйнайдиган Зафар Холмуродов, ностандарт қарорлар қабул қиладиган Александр Гейнрих, чаққон Анвар Бердиев. Айниқса, Холмуродовнинг бош билан ўйнаш маҳоратига ҳавас қилганман. Масалан, Гейнрих бундай ўйнолмасди. У дриблинг билан ўйнашга мойил эди. Анвар Бердиев эса зўр зарбалари билан ажралиб турарди. Яна Зайниддин Тожиевни айтишим керак, бақувват ҳужумчи, ҳимоячиларни бемалол алдаб ўтарди. Фарҳод Тожиев ҳам кўп гол урарди, Илҳом Мўминжонов эса «Қурувчи»да авжига чиққанди».

Киритилди: 17.11.2025 23:51. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 28 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

20.11.2025. Суперлига. 29-тур.
18:15
Пахтакор
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.