Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Игор Сергеев фаолиятини “Сепаҳон” клубида давом эттиради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Пахтакор” ҳужумчиси Игор Сергеев клубни тарк этиб, Эроннинг “Сепаҳон” жамоаси билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Маълумот учун, Сергеев Суперлиганинг 2025 йилги мавсуми тўпурари бўлди. 32 ёшли футболчи чемпионат давомида 20 та гол ҳамда 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Эътиборлиси, Игор Сергеев орадан 10 йил ўтиб, яна Суперлига тўпурари бўлишга муваффақ бўлди. У 2015 йилда 24 та гол билан мавсумнинг энг яхши тўпурари сифатида эътироф этилганди.

Футболчи фаолияти давомида 5 карра Ўзбекистон чемпионига айланган. Шунингдек, у “Пахтакор” билан 3 марта Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритган. Кейинчалик, фаолиятини Қозоғистоннинг “Тобол” клубида давом эттирган ва ушбу жамоа билан мамлакат чемпионати ва кубогида ғалаба қозонган.

Айни вақтда, Эрон Про лигасида 3 нафар ўзбекистонлик футболчи — Жалолиддин Машарипов (“Истиқлол”), Остон Ўрунов (“Персеполис”) ва Одилжон Ҳамробеков (“Трактор”) фаолият юритмоқда.

Transfermarkt нашри маълумотларига кўра, Игор Сергеевнинг айни вақтдаги трансфер нархи 1,2 миллион еврони ташкил этади.

“Сепаҳон” клуби Эрон Про лигасининг жорий мавсумида 14 та ўйиндан сўнг 30 очко жамғарган ва мусобақа пешқадами бўлиб турибди.

Киритилди: 24.12.2025 21:05. Ўқилди: 2307 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2026. Суперлига. 5-тур.
17:00
Пахтакор
3-1
ОКМК

Навбатдаги учрашув

09.04.2026. Суперлига. 6-тур.
19:00
Нефтчи
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик