Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тимур Кападзе: «Пахтакор»ни ютиш ёқимли»

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун тарихий ютуққа эришилди. “Навбаҳор” “Пахтакор”ни сафарда мағлуб этмаганига 31 йил бўлган экан. Барча йигитларга раҳмат. Мухлислар ҳам совуқда бизни ёлғизлатиб қўйишмади. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик ва қор бироз ташвишга солди, аммо режаларимизга таъсир ўтказмади.

— Ўтган турдаги “Бухоро”га қарши учрашув қийин кечганди. “Улар ўзи ҳам футбол ўйнамайди ва рақибга ҳам ўйнашга бермайди”, деган эдингиз. Бугунги рақибнинг “Пахтакор” эканлиги бироз енгиллик бердими?
— Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ. “Бухоро”га қарши қийин учрашув бўлди, лекин ўйинни таҳлил қилиб чиқдик. Камчиликлар устида ишладик. “Пахтакор”ни ўрганиб чиқдик ва мазкур учашувга алоҳида режа туздик. Менимча, бугун ўйин бўйича рақибдан устун эдик. “Пахтакор”га қарши кечадиган беллашув ҳар бир рақибга алоҳида мотивация дегани. “Пахтакор”ни ютиш жуда ёқимли.

— Иккинчи бўлимда интенсивлик ошишининг сабаби нимада?
— Икки бўлимда ҳам ўзига яраша жиҳатлар бўлди. Қаердадир қўшдик, қайсидир вазиятда рақибга устунликни бердик. “Пахтакор” жиддий рақиб. Бугун эса рақибдан келиб, ҳаракат қилдик.

— Дастлабки икки тур билан солиштирганда қанотларда ва ҳужум чизиғида ротацияга қўл урдингиз. Бугунги ротациянинг сабаби нимада?
— Ҳар ўйинда ротация қиляпмиз. Сабаби, ҳар бир футболчига имконият бериб кўришим керак. Таркибимиз яхши. Ҳар бир позицияга икки нафардан футболчимиз бор. Аввалги икки рақибимиз ҳам биздан бир кун кўпроқ дам олганди. Буларнинг барчасини инобатга олган эдик. Кимдир биринчи бўлимда, қолганлар эса иккинчи бўлимда майдонга қўшилади. Бугун асосий таркибдан ўрин олганлар ҳам ўзларини яхши кўрсатишди.

— “Навбаҳор” Эрон клубларида тўп тепаётган легионерларимизни ўз сафига қўшиб олиши мумкинми?
— ФИФА рухсат берса, ҳаракат қиламиз. Агар рухсат олинса, гаплашиб кўрган футболчиларимиз бор. Кўрамиз, насиб қилган бўлса агар. Эрондаги йигитларимизни ҳар бир клуб ўз сафига қўшиб олишни истайди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 11.03.2026 07:00. Ўқилди: 1540 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

15.03.2026. Ўзбекистон суперкубоги. Финал.
19:15
Нефтчи
1-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

20.03.2026. Суперлига. 4-тур.
18:15
Сўғдиёна
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.