Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Пахтакор" биринчи ўйинини ўтказганига 70 йил тўлди

1956 йил 8 апрель куни "Пахтакор" ўзининг илк расмий учрашувида майдонга тушган.

1951 йил Тошкентда "Пахтакор" қишлоқ спорт жамияти ташкил этилган, аммо футбол жамоаси сифатида фаолиятини "Пахтакор" 1956 йил январь ойидан бошлаган. Мураббийликка "Динамо" Москвадаги иши билан таниш бўлган таниқли мутахассис Валерий Бехтенев таклиф этилган. 1955 йил Одессада бўлиб ўтган қишлоқ жамоалари ўртасида Собиқ Иттифоқ биринчилигида "Пахтакор" қатнашган. Чемпионатлардаги илк расмий учрашуви эса 1956 йил 8 апрель санасига тўғри келган.

Дастлабки учрашувларини Ўзбекистоннинг бош жамоаси Тошкентнинг эски шаҳар қисмида жойлашган "Спартак" стадионида ўтказган. Чунки айни пайтда юртимизнинг бош аренасига айланган "Пахтакор" стадиони 1956 йилнинг август ойида ишга туширилган.

Биринчи расмий беллашув иккинчи лиганинг "Б" класси доирасида 1956 йилнинг 8 апрель куни ўтказилган. Унда Пермь вилоятининг Молотов шаҳри жамоа билан тўқнаш келган "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйин қайдномаси билан танишинг:

"Пахтакор" - Пермь шаҳри жамоаси - 1:0 (1:0). "Спартак" стадиони.
Гол: Лазиз Мақсудов, 44-пен.
"Пахтакор": Пётр Волостнов, Акмал Азизхўжаев, Анатолий Козенков, Виталий Виткалов, Идгай Тазетдинов, Қобил Муқимов, Яков Капров, Лазиз Мақсудов, Владимир Канунников, Александр Мурашов, Михаил Боркин.


Ҳозирга келиб "Пахтакор" 16 марта Ўзбекистон чемпионатида ва 14 бор Ўзбекистон Кубогида, икки бор Ўзбекистон Суперкубоги, бир мартадан МДҲ Кубоги ва Лига Кубогида зафар қучиб, мамлакатимизнинг энг совриндор жамоасига айланган. Чемпионлар Лигасида иштирок этиш бўйича Осиё рекордчиларидан бири саналади. Жамоа ОЧЛда икки марта ярим финалда ўйнаган.

Эслатма: Сурат 1956 йилга тегишли.

Киритилди: 08.04.2026 12:32. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2026. Суперлига. 5-тур.
17:00
Пахтакор
3-1
ОКМК

Навбатдаги учрашув

09.04.2026. Суперлига. 6-тур.
19:00
Нефтчи
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик