Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОФК Профессионал футбол қўмитаси қитъа футболидаги муҳим ўзгаришларни тасдиқлади

24 апрель куни ОФК Профессионал футбол қўмитасининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита раиси — Парк Жи Сунг раҳбарлигида ўтган йиғилишда ОФК ва Осиёнинг қатор етакчи лигалари раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори — Диёр Имомхўжаев ҳам иштирок этди.

Қитъамиздаги клублар иштирокидаги профессионал мусобақаларга доир муҳим масалалар муҳокама қилинган йиғилишда 2026/2027 йилги мавсумдан эътиборан амалга оширилиши режалаштирилаётган ўзгаришлар тасдиқланди.

Хусусан, ОФК Элит Чемпионлар Лигасида иштирокчилар сони 24 тадан 32 тага етказилади. Бу эса мамлакатлар учун ажратилган квоталар сонига ҳам таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон клублари учун мазкур мусобақага йўлланмалар сони 1+1 кўринишида бўлади. Яъни, Суперлига чемпиони — «Нефтчи» лига босқичига тўғридан тўғри йўл олса, вице-чемпион — «Пахтакор» ОФК Элит Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида иштирок этади.

Агар «шерлар» саралашда муваффақиятсизликка учраса, ОФК Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичида иштирок этади.

Ўзбекистон кубоги соҳиби — «Пахтакор» лигадаги ўрни орқали юқорироқ мусобақага йўлланма олгани сабабли, ОФК Чемпионлар Лигаси 2 учун квота Суперлигада 3-ўринни эгаллаган «Насаф»га тақдим этилади.

Шунингдек, йиғилишда ОФК мусобақаларига кириш регламенти ва ОФК клубларни лицензиялаш регламентига тегишли ўзгаришлар киритиш ҳам тасдиқланди.

Юқорида қайд этилган ўзгаришлар ОФК Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган тақдирда, 2026/2027 йилги қитъавий футбол мавсумидан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 25.04.2026 15:31. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

22.04.2026. Суперлига. 9-тур.
20:15
Бухоро
0-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик