Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Анвар Ғофуров: «Пахтакор» айрим вазиятларда биздан яхшироқ ҳаракат қилди, аммо биз натижа учун майдонга тушгандик»

"Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров Ўзбекистон кубогининг 2-тури доирасида "Пахтакор"га қарши бўлиб ўтган ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Учрашув ҳақида фикрларингиз?
— Биз бугунги учрашув осон бўлмаслигини олдиндан билардик. Биз учун очко олиш жуда муҳим эди, чунки кубокдаги юришимизни давом эттиришни мақсад қилгандик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик ва ўйинга жиддий эътибор қаратдик.

Футбол — бу шундай ўйин: рақиб баъзан сиздан яхшироқ ўйин намойиш этиши мумкин. Бугун ҳам «Пахтакор» айрим вазиятларда биздан яхшироқ ҳаракат қилди. Аммо биз, аввало, натижа учун майдонга тушдик. Айниқса, биринчи бўлимда гол урганимиздан кейин бу яққол сезилди.

«Пахтакор» жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Таркиби кучли, тажрибали мураббийга эга ва юқори савиядаги жамоа ҳисобланади. Лекин футболнинг гўзаллиги ҳам шунда — кимдир ғалаба қозонади, кимдир эса мағлуб бўлади.

— “Сурхон” жамоасининг кубок ўйинларидаги истиқболли режалари ҳақида гапириб берсангиз?
— Биз ҳар бир учрашувга, хоҳ ўртоқлик баҳси бўлсин, хоҳ чемпионат ёки кубок ўйини бўлсин, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Мақсадимиз ҳам, ниятимиз ҳам шу. Ҳар бир ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш ва жамоамизни янада юқори босқичларга олиб чиқишни истаймиз.

Учрашув аслида Термизда бўлиши керак эди. Аммо майдон майсаси билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Сизнингча, муаммо нимада — нотўғри парваришми ёки учрашувларни эртароқ ўтказишга рухсат берилганидами?

— Бу борада турли фикрлар бўлиши мумкин. Якуний қарор раҳбарият томонидан қабул қилинди. Менимча, ўз майдонимизга аввало ўзимиз меҳр беришимиз керак. Агар биз эътибор қилмасак, бошқалардан кутиш қийин. Ҳозирги кичик танаффус давомида майдон ҳолатини янада яхшилаш устида иш олиб борилади ва тез орада у аввалги яхши ҳолатига қайтади, деган умиддаман.

— Потапов ва Ходжаниёзов жамоани тарк этди деган миш-мишлар юрибди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

— Ҳа, улар жамоани тарк этишди. Бу ўз қарорлари бўлди. Қандай сабаблар бунга туртки бўлганини аниқ билмайман, чунки менинг асосий вазифам жамоани тайёрлаш. Агар келажакда яна қайтишни исташса, бунга қарши эмасмиз. Ҳозирча улар шундай қарор қабул қилишди. Лекин бизда етарлича футболчилар бор ва мен жамоамдаги ҳар бир футболчига ишонаман.

— Терма жамоамиз сизнинг жамоангизга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Сизнингча, жамоа ва Каннаваро қандай таассурот қолдирди?

— Албатта, улар ўз режаларини амалга оширишга ҳаракат қилишди. Балки ўйин улар кутгандек кечмагандир, бу менинг шахсий фикрим. Лекин бир нарсани тан олиш керак — терма жамоага энг кучли футболчилар чақирилади. Ҳеч бир футболчи бекордан-бекорга у ерда бўлмайди.

Шундай ўртоқлик учрашувлари орқали футболчилар ўз имкониятларини кўрсатишга, тажриба орттиришга ва Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қилишади. Шу сабабли биз учун ҳам осон бўлмади. Куни кеча «Нефтчи» жамоаси ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказди ва уларга ҳам қийин бўлгани аниқ.

— Етакчи клубларга қарши ўйинларда Чинеду кўпроқ захирада қолмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
— Бу, албатта, жамоанинг тактика ва режаларига боғлиқ. Футболда B режасиз натижага эришиш қийин. Ба’зан захирадаги режаларимиз ўзини оқлайди, ба’зан эса аксинча бўлиши мумкин. Лекин ҳар доим муқобил вариантлар бўлиши керак.

Ўтган ўйинда ҳам, бугунги учрашувда ҳам Фаррух Қодиров яхши ўйин намойиш этди. Ҳар бир футболчи ўзини кўрсата олса, бу биз учун қувонарли ҳолат. Шахсан мен бундан хурсанд бўламан. Бизнинг вазифамиз — футболчиларни янада кучлироқ қилиш. Натижада эса жамоа ҳам муваффақиятга эришади, деб ўйлайман.

Киритилди: 18.05.2026 23:55. Ўқилди: 860 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Навбаҳор 11 20
4 Бухоро 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 Андижон 11 16
8 ОКМК 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

03.05.2026. Суперлига. 11-тур.
19:15
Сурхон
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик